Ҳамидулла Болтабоев 1954 йили Андижон шаҳрида туғилган.
Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг филология факультетида таҳсил олди (1972-1977). Тошкент халқ хўжвлиги институти 1977-83), Андижон тиооар педагогика институти (1983-1998)да доцент, кафедра мудири вазифаларида ишлаган. Ҳозир ЎзМУ профессори ва Ўзбек мумтоз адабиёти кафедраси мудири (1998 йилдан).
Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси Танқид ва адабиётшунослик Кенгаши раиси (2011), Халқаро Эстетика ва эркин санъат ижтимоий академияси (Россия ФA) аъзоси.
“Истеъдод ва услуб” (1982), “Ўз сўзини излаб…” (1986), “Наср ва услуб” (1992; турк тилида 2006)), “Қатағон қилинган илм” (1996), “Абдурауф Фитрат – адабиётшунос” (1996), “Фитратнинг илмий мероси” (1996), “Мумтоз сўз қадри” (2004), “Ислом тасаввуфи манбалари” (2005), “Шарқ мумтоз поэтикаси” (2006, 2008), “Фитрат ва жадидчилик” (2007) китоблари муаллифи.
Фитрат, Р.Барт, Н.Чернишевский асарларини форс ва рус тилларидан таржима қилган.
Ҳамидулла Болтабоев “Қалб гавҳари” кўрсатувида
Умарали Норматов, Ҳамидулла Болтабоев. Янги назарий тамойиллар (2008)
Ҳамидулла Болтабоев. Туркий тазкираларда Алишер Навоий сиймоси
Ҳамидулла Болтабоев. Талабни қондирмаган инқилоб (1991)
Ҳамидулла Болтабоев. Номаълум Фитрат (1990)
Умарали Норматов. Заҳматкаш олимнинг шарафли йўли
Ҳамидулла Болтабоев. Ҳаётдан ташқаридаги ҳаёт