16 апрель куни “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.
16 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари буйича қўмита фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Президент қарори (ПҚ–3668) қабул қилинди. Қарор билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 51 кишидан иборат янгиланган тузилмаси тасдиқланди.
17 апрель куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раислигида видеоселектор ўтказилди. Ўзбекистон ҳукумати бундан буён мажбурий меҳнат билан боғлиқ ҳар бир ҳолатни «фавқулодда ҳодиса» сифатида кўриб чиқилиши, ҳудудларда дала ва тозалаш-ободонлаштириш ишларига тиббиёт ва таълим муассасалари ходимлари, талабалар ва ижтимоий соҳа вакилларини мажбурий жалб қилишни тақиқлаш масаласи кўтарилди.
Бугун 23 апрель куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Президент Гурбангули Бердимуҳамедов бошчилигидаги делегация самолёти “Тошкент” халқаро аэропортига қўнган. Аэропортда фахрий қоровул саф тортган. Туркманистон раҳбарини Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
Сохта давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Когонлик фуқародан товламачилик йўли билан ярим миллион долларни олиб кетишди.
Урганчдаги коллеж ўқитувчиси ўқувчини оёқ кийими билан калтаклагани учун ишдан бўшатилди.