26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида Афғонистон масаласига бағишлаб «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференцияси бўлиб ўтди.
29 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига кўра, Президент ҳузуридаги лойиҳавий бошқарув миллий агентлиги томонидан тайёрланган Солиқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича концепция режаси эълон қилинди.
1 апрелдан бошлаб, Uzcard сўм карталаридан халқаро конверсион карталарга пул ўтказиш ва уни нақд қилиб олиш имкони пайдо бўлди.
29 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида Давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаев маъруза қилди ва тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, мамлакатни нафақат ташқи, балки ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳақида гапирди.
29 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонунни маъқуллади.
28 март куни Ўзбекистонда илк марта “Ҳилол-нашр” матбааси тарафидан чоп этилган Мусҳафи шариф сотувга чиқарилди.
29 март куни Ўзбекистонда ва дунёнинг бошқа давлатларида Телеграм мессенжери маълум муддат ишламай қолди.
30-31 март кунлари Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бошқармаси ташаббуси билан телевидение, блогерлар, босма оммавий ахборот воситалари ва интернет нашрлари ходимлари иштирокида медиа-тур ташкил этилди.