Алиназар Эгамназаров 1941 йили Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Хонобод қишлоғида туғилган. 1959-1964 йилларда Тошкент Давлат университетининг филология факультети журналистика бўлимида ўқиган.
Меҳнат фаолиятини 1964 йилда “Сирдарё хақиқати” газетасида бошлаган. 1968-1998 йиллари “Тошкент оқшоми” газетаси ва “Шарқ юлдузи” журналида турли лавозимларда меҳнат қилган. Ҳозир у Ўзбекистон миллий энциклопедияси Давлат илмий нашриётида етакчи муҳаррир бўлиб ишлайди.
Алиназар Эгамназаров “Устозга таъзим”, “Очиғини айтганда”, “Муқаддас уй”, “Йигирма миллиондан бири”, “Сиз билган Дукчи Эшон”, “Сургун” китобларининг муаллифидир.