Фёдор Тютчев (1803-1873)

XIX аср рус шеъриятининг ёрқин вакилларидан бири. 1803 йилда туғилган. Москва университетининг тилшунослик бўлимида таҳсил олган. Унинг “Ёз оқшоми”, “Ҳиссиёт”, “Бедорлик”, “Тушлар” лирик асарлари маълум. Фёдор Иванович Тютчевнинг ижоди ХIХ аср рус шеъриятининг ёрқин саҳифасидир. Тютчев инсоннинг ҳиссиётлари, табиат тўғрисида, давоми…

Афанасий Фет (1820-1892)

Таниқли рус лирик шоири, таржимон. Петербург Фанлар академиясининг мухбир аъзоси (1886). Унинг илк шеърлари “Москвитянин”, “Отечественные записки” ва “Современник” журналларида чоп этилади. Машҳур мунаққид В.Белинский “1843 йилдаги рус поэзияси” мақоласида Афанасий Фет тимсолида рус шеъриятига янги шоир кириб келаётганлигини эътироф давоми…

Эсташ Прюденсио (Бенин)

ОҚИМ БЎЙЛАБ Қачонлардир сузиш керак бўлгандир сизга, Со* бўйлаб Ганьве*дан Кинто*гача? Сузмаган бўлсангиз, унда тезроқ, дўстларим, Калавига, Калави*га, узун, тор кайиқлар кутгувчи жойга. Сизни ажаблантирар қайиқчининг тезкор ҳаракатлари, Ярақлаган сувнинг сокин шовуллашида — Тангачаларга ўхшаш — оқим бўйлаб пастга Унинг давоми…

Никифорос Вреттакос (1912-1991)

Таниқли шоир Никифорос Вреттакос (Νικηφόρος Βρεττάκος) — ўртаҳол деҳқон оиласида туғилган. Маблағи бўлмагани учун Афина университетини тугатолмайди. Заводда ишлайди. Иккинчи жаҳон уруши пайтида қаршилик ҳаракатининг фаол иштирокчиси. Унинг бу пайтдаги сиёсий қарашлари «Қаҳрамонлик симфонияси», «33 кун» номланган шеърий тўпламларида акс давоми…

Одиссеас Элитис (1911-1996)

Нобель мукофоти соҳиби Одиссеас Элитис (Οδυσσέας Ελύτης) — афсонафий Крит оролидаги Ираклион шаҳрида туғилган. Юнон шеъриятида илк сюрреализм тарафдори сифатида тилга олинади. Дастлаб француз шеъриятида таъсирида бўлган шоир ижоди фашистларнинг Юнонистон тупроғига бостириб кириши оқибатида тубдан ўзгаради. Унинг шеърларида миллий давоми…

Яннис Рицос (1909-1990)

Дунёга машҳур юнон шоири Яннис Рицос (Γιάννης Ρίτσος) касодга учраган йирик ер эгасининг оиласида дунёга келган. Иккинчи жаҳон уруши пайтида юнон қаршилик ҳаракатида иштирок этган. Узоқ йиллар мобайнида қамоқда ўтирган. Яннис Рицоснинг 50 шеърий китоби нашр этилган. Улардан энг машҳурлари: «Тракторлар» давоми…

Панос Таситис (1923)

ЁЛҒИЗЛИК Биз доимо нимадир топамиз Ва нимадир йўқотамиз, Балки муомалада бўлар Ханжарларимиз. Юзимизда бир хил доғлар,чандиқлар қолар. Барибир, ўйлайман, Дўст бўлганмиз-ку, токи Елкама-елка, сўнгги лаҳзагача Зарбалар дўстлигимизни Қоқ иккига бўлмагунича. Шу лаҳзада Қўрқиб, Ўзимда йўқ Маъюс, умидсиз турибман, Турибман-у, ўликларга давоми…

Костас Стериопулос (1926)

СУКУТ Ҳаётимизга Жим бўлишдек Сукунат чўкди Худди Изиллаган ўқ ёмғири сўнгида Бир сукутки адоғи йўқ. Нима ҳам қилардик Жон қайғусида Бошдан бошлаш тўғрироқ балки Биз Бўри ва қашқирлар увлаши остида Уйимиз, ватанимизда Бадарға қилинганлармиз Ноғорачи ноғорасиз, Карнайчи карнайсиз Жангчилар қиличсиз давоми…