Фатхулла Эргашев. Озод Шарафиддинов кутубхонаси

Қадим маданиятлар юрти бўлган Ўзбекистон диёри дунёга кўплаб ўз соҳасининг билимдон алломаларини етказиб берган. Маълумки, аждодларимиз бағрикенг, адолатли, тафаккури кучли инсонларни уммонга ўхшатганлар. Чексиз уммонга қарасангиз, унинг улуғворлиги-ю залвори сизга ҳам кўчиб, Яратгандан ўзга ҳеч қандай куч уни тўхтата олмаслигига давоми…

Раҳмон Қўчқор. Озод Шарафиддинов феномени

Назаримда, кўпчиликка таниш бир гапни сал бошқача қилиб, мана бу тарзда айтиш мумкин: “Сен менга қандай китоблар ўқишингни айт, мен сенга кимлигингни айтиб бераман”. Ҳар гал устоз Озод Шарафиддинов ҳақида сўз кетганда, мана шу мезон ёдга тушади. Бунга қўшимча, Озод давоми…

Омонулла Мадаев. Чўлпонни англаган олим

Ўтган асрнинг ўрталарида Асқад Мухтор ёзувчи ва шоирлар даврасида “Бинафша” шеърини ўқиб, атрофдагилардан шеър муаллифини сўраган экан. Кимдир: “Ойбекнинг 20-йиллардаги шеъри бўлса керак”, – дебди. Кимдир: “Комил Яшин”, – дебди. Асқад ака бу гўзал сўз санъати намунаси Чўлпон қаламига мансуб давоми…

Озод Шарафиддинов. Чўлпон — таржимон (1990)

Чўлпон ижодий балоғатга етган палладан бошлаб умрининг охиригача таржима ишларига алоҳида эътибор билан қараган. Шуниси ажабки, йиллар давомида миллатчиликда айбланиб келган, яъни миллатларни бир-биридан ажратишни, бошқаларни камситиб, ўз миллатини улуғлашни мақсад қилиб олишда, миллий маданиятлар орасига раҳна солишда айбланган Чўлпон давоми…

Озод Шарафиддинов. Адиб ҳамиша йўлда… (1990)

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Асқад Мухтор 70 ёшга тўлди. Бир замонлар бундай ҳолларда тўйнома ёзадиган одамга осон эди — у кўп ҳам ўйланиб ўтирмай, тўй эгасини қутлуғ сана билан муборакбод қиларди-ю, унинг ярим асрлик умри адабиётга бағишланганини, ҳар хил жанрларда кўплаб давоми…

Ёқубжон Хўжамбердиев. Қайта қуриш ва адабий жараён (1989)

Ўзбекистон ССР Ёзувчилар союзи правлениесининг пленуми ҳақида ҳисобот Газетанинг ўтган сонида хабар қилганимиздек, шу йилнинг 12 апрель куни Тошкентда Ўзбекистон ССР Ёзувчилар союзи правлениесининг «Қайта қуриш ва Ўзбекистонда ҳозирги адабий жараён» муаммоларига бағишланган пленуми бўлиб ўтди. Пленумда Ўзбекистон КП Марказий давоми…

Муҳаббат Шарафиддинова. Ижод қанотидаги парвозлар

Ажойиб инсон, меҳрибон ота, беназир устоз, атоқли олим ва жамоат арбоби Озод Шарафиддиновнинг орамиздан кетганларига салкам саккиз йил бўлди. Дом­ла ўзларидан кейин ноёб мерос – ажойиб илм боғини, иймонли, эътиқодли, кенг мушоҳадали, теран фикр­лайдиган, қалами ўткир шогирдларни, адабиётшуносликка оид нодир давоми…

Озод Шарафиддинов. Абдурауф Фитрат (1990)

Абдурауф Фитрат ўзбек ва тожик халқларининг маданий ривожида салмоқли ўрин тутувчи ёрқин сиймолардан биридир. Унинг тақдири ҳам ғоят фожеали бўлган — у айни бой ҳаётий тажриба орттириб, қалами қайралиб, илҳоми тўлишиб турган бир чоқда Сталин истибдодининг қурбони бўлди. Оқлангандан кейин давоми…

Умрзоқ Ўлжабоев. Олмос истеъдод жилоси

Устоз Озод Шарафиддинов табиатан кулгига, ҳар хил ҳазилларга мойил инсон эдилар. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ў.Ҳошимовнинг «Шумликлар» туркумига кирган ҳикояларини ўқиган киши бу гапларнинг қанчалик тўғри эканлигига амин бўлади. Домла қатнашган даврада ҳамиша ўзгача бир руҳ, алоҳида кўтаринкилик, самимий кайфият ҳукмрон давоми…

Озод Шарафиддинов. «Адабиёт яшаса – миллат яшар…»

Ҳар қандай чинакам истеъдод соҳиби каби Абдулҳамид Чўлпон ҳам ижоднинг деярли ҳамма соҳаларида самарали фаолият кўрсатган. У ҳам шоир, ҳам носир, ҳам драматург, ҳам таржимон, ҳам публицист бўлиши билан бирга, баркамол мунаққид, моҳир адабиётшунос, ўзига хос тарзда фикрлайдиган санъатшунос ҳам давоми…