Маҳкам Маҳмудов. Ғарб адабиёти билимдони

Филология фанлари доктори, профессор Муҳаммаджон Холбеков жаҳон халқлари адабиётларини чуқур тадқиқ қилган истеъдодли олимларимиздан биридир. Унинг “Марло ва Шекспир”, “XX аср модерн адабиёти манзара­лари”, “Структур адабиётшунослик”, “XX аср ғарб модерн драмаси”, “Бадиий матннинг структур таҳлили” моногра­фияларида адабий жараёнлар ва оқимлар давоми…

2020 йили йўқотганларимиз

Якунига етаётган 2020 йил Ўзбекистон илм, фани ва маданияти учун ҳузун йили бўлди. Коронавирус пандемияси оқибатида бир нечта арбоблардан айрилдик. Ziyouz.uz портали ушбу йилда вафот этган ўзбекистонлик давлат ва жамоат арбоблари, зиёлиларни хотирлайди. Халқ шоири Шукрулло (1921-2020) Истеъдодли шоир, драматург давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Бобур ва “Бобурнома” француз шарқшунослиги саҳифаларида

Заҳириддин Муҳаммад Бобур адабиёт, санъат, тарих ва илм-фаннинг турли жабҳаларида бебаҳо асарлар яратди. Унинг энг йирик асари “Бобурнома”дир. Европалик шарқшунос олимлар П. де Куртейль, Ҳ.Вамбери, Эльфинстон бу асарни қадимги рим императори Юлий Цезарнинг “Хотиралар” (асар “Галлия уруши тарихи” ва “Фуқаролар давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Ҳазрат Навоий мероси Францияда

Ўзбек халқининг буюк шоири ва мутафаккири Алишер Навоий ижоди жаҳон адабиёти намояндалари Ҳомер ва Данте, Фирдавсий ва Ҳофиз, Шекспир ва Руставели, Пушкин ва Толстой, Гёте ва Бальзак мероси каби мўътабардир. Шу боис ҳам ҳазрат Навоийнинг шоҳ асарлари фақат Шарқда машҳур давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. 2014 йилги Нобель мукофоти совриндори (Патрик Модиано)

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Францияда юзага келган Тўртинчи Республика (1946-1958) генерал де Голл бошқаруви даврида “умуммиллат ғояларини ўзида ифодаловчи” ички ва ташқи сиёсат бадиий адабиётни ҳам авангард оқимлар йўлини тутишга ундади. Бу давр француз адабиётида бош мавзу ахлоқий, сиёсий ва давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Инглиз уйғониш даври драматургияси: Уильям Шекспир

Уильям Шекспир (William Shakespeare) 1564 йилда Анг­лиянинг Уоppикшир графлиги ҳудудидаги Эвон дарёси устида жойлашган Стрэтфорд шаҳарчасида қўлқопсоз косиб Жон Шекспир оиласида дунёга келди. Бу ҳақда маълумот Стрэтфорддаги Авлиё Троица черковининг қайднома китобида зикр қилинган. Адибнинг болалиги ва ёшлиги ҳақида тўлароқ давоми…

Муҳаммаджон Холбеков. Данте Алигьери ва унинг “Илоҳий комедия”си

Буюк итальян шоири, мутафаккир ва давлат арбоби Данте Алигьери (1265 – 1321) Ўрта асрлар ва Ренессанс (Уйғониш) даври оралиғида яшаб ижод қилди. Шу сабаб уни ўрта асрнинг сўнгги ва Ренессанс даврининг биринчи улкан шоири деб аташади. Дарвоқе, шоир туғилиб ўсган давоми…