Дилхиралик

Кўпдан бехабар ва бешафқат ўтинчи бор эди. Йўқсилларнинг ўтинини арзон баҳога сотиб олиб, юқори нархда бойларга сотар эди. Бир дил кишиси унинг бу зулмларига тоқат қила олмай:–Илонмисан сен? Кимни кўрсанг, тиқиласан. Ёки бойқушмисан? Қаэрга қўнсанг, вайрон қиласан. Бизга ўтган ва давоми…

Оқ кўнгил вазир

Подшоҳнинг ҳеч кимга ўхшамайдиган хушфеъл, юраги кенг ва жўмард вазири бор эди. Тили билан дили бир бўлганидан ҳеч кимни ғийбат қилмас, нима гапи бўлса, одамнинг юзига қараб айтаверарди. Бир куни подшоҳга унинг бир қилиғи ёқмади. Гъазабга минган шоҳ, жуда қаттиқ давоми…

Хаста подшоҳ

Бир подшоҳ оғир хасталикка чалинди. Бир талай ҳакимлар: “Бу дардни фақат шу хусусиятдаги инсоннинг ўти даволай олади”, – дедилар. Ҳукмдор дарҳол амр этди; подшоҳнинг мижозига яқинроқ бўлган одамни излай бошладилар. Охири шундай хислатга эга, ёш ўспирин йигитни бир қишлоқдан топиб давоми…

Одил Нўширавон

Айтишларича Сосоний ҳукмдорларидан Одил Нўширавон, ёз кунларининг бирида одамлари билан овга чиқди. У тепа ёнбағирларини кезиб чиқаркан, одамлари тоғ эчкисини овлашди. Ундан кабоб тайёрлаб шоҳга тақдим қилишмоқчи эди. Гўштни шох шаббаларига илдириб, тагига олов ёқдилар. Овни тўхтатиб, овқат тайёрлаш билан давоми…

Кемадаги қул

Бир куни подшоҳ денгиз саёҳатига чиқди. Унинг ҳали денгизга чиқиб кўрмаган ва йўл азобини тортмаган бир қули ҳам бор эди. Кема сувга туширилиб, тўлқинлар ичра ҳаракатлана бошлаганида, қулни ваҳима ва қўрқув қамраб олди. Ўз-ўзидан қалтираб, йиғлай бошлади. Атрофдагилар уни тинчлантиришга давоми…

Золим подшоҳ

Ажам шоҳларидан бири халқ мулкига зўрлик билан қўл чўзди. Бу ҳам етмагандай, азият бера бошлади. Жабр-зулмлардан тўйиб кетган халқ ўз ерини, юртини ташлаб чиқиб кетди. Одамларнинг у ёқдан бу ёққа кўчиб юриб, ғурбат йўлини тутишларидан ўзга чоралари қолмади. Борган сари давоми…

Қозининг боласи

Ҳукмдорнинг сарой эшигида бир азамат турарди. Бу йигит қозининг боласи эди. Зеҳни, ақл-идроки жуда ўткир эди. Болалигидан унда шундай қобилият бўлиб, ҳамма унга ҳасад билан гапирарди. Ақллимисан ақлли бўлиб, боши узра улкан юлдуз порлаган эди. Бир қанча вақтдан ўтиб, келишган давоми…

Қароқчининг ўғли

Бир гуруҳ қароқчилар тоғ панасига келиб ўрнашган, шу ерда кучларини бирлаштириб карвон ўтишини пойлаб ётардилар. Тоғ тепасини маскан тутган қароқчилар, олдиларига келган султон аскарларини била туриб яксон қилишди. У ерга яқин бўлган шаҳар халқи, улардан жуда қўрқадиган бўлиб қолишган эди. давоми…

Бадқовоқ бой

Мўйсафид дарвешлардан бири ҳеч эҳтиёжларини қоплай олмас эди; жуда танг аҳволда қолди. Унинг бу ҳолини кўрганлардан бири:–Фалончи жуда бой, ҳисобсиз мол-мулки бор. Агар аҳволингни билса, жим қараб турмас деб ўйлайман, – деди.Дарвеш:–Мен уни танимайман; манзилини ҳам билмайман, – деди.Одам:–Таниш танимаслигинг давоми…

Қароқчи бошлиғи

Қиш кунларининг бирида қароқчилар бир қишлоққа бостиришди. Қишлоқни остин-устун қилиб, одамлардан бир қанчасини тутиб қароқчилар бошлиғининг ҳузурига келтиришди. Улар орасида чиройли ҳамда сўзини билиб гапирадиган бир киши бор эди. Қароқчи бошлиғининг олдига келгач, фойда бериб қолар деган умидда бир неча давоми…