Мотуридий пандномаси

БИРИНЧИ БОБ – Худога такя қилмоқ керак. Нимани хоҳласанг У беради.– Уни асра, У ҳам сени асрайди.– У берганни ҳеч ким тортиб ололмайди.– Унга ким итоат этса, ҳамма унга фармонбардор бўлади.– Кимдаким Ундан қўрқса, бошқалар сендан қўрқишади.

Эркин Аъзам: “Ўзингизга ишонинг, бошқаси бекор!” (2014)

Бу одам билан шунчаки гаплашиб бўлмасди. Чунки унинг кўнгил денгизига қайиқ ташлаш учун Эрнест Хемингуэйнинг Сантьягосиники сингари журъат керак эди. Бунинг устига кишида маънавий ҳақ бўлиши лозимлигидан одам истеҳола қиларди. Шу учун узоқ тайёргарлик кўргандайман. Орадан йиллар ўтса-да, ҳозир ҳам давоми…

Фозил Фарҳод. Кутилмаган мактуб (ҳикоя)

Янги йил кечаси Аёзбобо Умидага ёзғич совға қилди. Қизалоқ эртасига кун бўйи унинг устига расми туширилган севимли мултфильми қаҳрамонига мафтун бўлди. Кечга яқин бундан зерикди чоғи, ёзғичнинг чиққиллатгичини босганди, тумшуғида темир уч кўринди. Қўлидаги жажжи жимжимадор матоҳнинг ручка эканини даъфатан давоми…

Фозил Фарҳод. Ноқобил (ҳажвия)

Сайлов ҳақидаги дарак бир кунда қишлоққа ёйилди – охирги хонадонга довур етиб борди. Тадорик-да ўша куннинг ўзидаёқ бошланди: ариқлар тозаланди, кўчалар супирилди, уйлар оҳакланди, йўл четларига гуллар экилди. Қишлоқ вакиллари кенгашиб, сайловни мактаб биносида ўтказадиган бўлишди. Бир тўхтамга келингунга қадар, давоми…

Фозил Фарҳод. Амалкурси (ҳажвия)

Қизил курсининг «беҳосият» эканини учинчи касбдошим ишдан бўшатилганидан кейин билиб қолдим. Албатта, у ҳам қисман ўз айби билан «тепилди». Бироқ ўша курсига эришганига уч-тўрт кун бўлганидан сўнг ишдан ҳайдалгач, менда саволлар пайдо бўла бошлади: наҳотки, айб курсида бўлса-я? Ундай эмасдир-ов? давоми…

Фозил Фарҳод. Синиқ тандир (ҳикоя)

«Эҳтиёт бўлинг! Биринчи йўлга Тошкент – Санкт-Петербург йўналишидаги поезд қўйилмоқда…» Сухандон қизнинг уч тилда янграган бу овози темир йўл вокзалига яқинлашиб қолганимизни билдирарди. Соат кечки тўққиздан ошган бўлса-да, вокзал олдида одам тирбанд: кимдир қаердандир келган, кимдир қаергадир кетаётир. Синглим таътилга давоми…

Фозил Фарҳод. Тақдимот (ҳажвия)

Шу дейман, кейинги пайтда «эъжод»корнинг китоб чиқариши анча жўнлашди-ёв. Мавзу тайёр, хомий бисёр бўлса, бунинг нимаси қийин. Қалам оппоқ қоғозга юргизиб кетилаверса, қарабсизки, қуён бир болалагулик муддатда роман битади-қўяди. Мана, шундай “сермаҳсул” ёзувчи деса арзигулик кимсан Жавлон Кўпайсиновнинг бир-икки ҳайбаракачилардан давоми…

Фозил Фарҳод. Шиша (ҳикоя)

Момақалдироқ такрор-такрор гумбурлади. Шамчироқ хира нур сочаётган тўзиган хона, иштиёқи сўна бошлаган ҳорғин кўзлар, ташвишлардан қорайган яссидор ёноқлар, ажин оралаган қовоқлар, сийраклашган оқ-қора сочлар, анчадан бери қиртишланмаган соқолу чўкма каравотга суяниб, чўққайган қомат бирдан ёришди. Қадаҳни ичаркан меъёрдан ошиб кетганидан, давоми…

Фозил Фарҳод. Жетон (ҳикоя)

Виждон инсонлар ҳаётининг одил раҳнамосидир. Лев Толстой Курант занг чалди… Бугуннинг поёни уч соатдан сўнг. Ёмғирпўшимни эгнимга елвагай қилиб ташладим-да, хонадан чиқаётиб, йиртма тақвимдан ноябрнинг охирги санасини юлиб олдим. Куннинг саккиздан бир улуши ҳали олдинда эса-да, гўё шу билан бугун давоми…

Фозил Фарҳод. Мактуб (ҳикоя)

Барглар бандидан узилиб дарахтлар остига тўшалар, тонгда Боботоғ адирлари томонга учган қарғалар кунботарга қайтарди. Уфқнинг қизармагани эртага совуқ бўлишидан дарак. Шундай кунлар бошланажак дамларда бирор ишга қўл ургим келмас: ер ағдарсам кетмоннинг дастаси синар, боғдан хурмо узсам сатилнинг балдоғи узилиб давоми…