Ўзбекистон 2022 йилда саёҳат учун энг яхши 50 йўналиш рўйхатига киритилди

Американинг “Forbes” молиявий-иқтисодий журнали Ўзбекистонни 2022 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 50 йўналиш рўйхатига киритди, деб хабар берди “Дунё” ахборот агентлиги. “Ўзбекистоннинг ажойиб инфратузилмаси сайёҳларнинг Ўзбекистон пойтахти Тошкентдан Самарқанд, Бухоро ва Хивага – Буюк Ипак йўлидаги тўхташ жойлари бўйлаб давоми…

Озарбайжон шоирининг китоби ўзбек тилида чоп этилди

Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази ташаббуси билан ёш озарбайжон шоири Фуад Жаъфарлининг “Қайғу сурати” (Kədərin şəkli) деб номланган шеърий тўплами ўзбек тилида чоп этилди. Шеърлар Шоҳиста Комронли томонидан таржима қилинган. Бу ҳақда Озарбайжон давлат ахборот агентлиги хабар беради. давоми…

Erasmus+ дастури 35 ёшга тўлди

Erasmus+ дастури 2022 йилда Франциянинг Европа Иттифоқи кенгашидаги раислиги доирасида Европа Ёшлар йилини очиш орқали 35 йиллигини нишонлайди. Бу ҳақда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар беради. Ушбу университет алмашинув дастури ташкил этилганидан бери минглаб ёш талабаларнинг чет элда таълим олишини таъминлади. давоми…

Нега Қуёш системаси айнан шундай кўринишга эга?

Биз Қуёш системаси нега айнан шундай кўринишга эга эканидан бехабармиз. У Коинотдаги мутлақо бошқа кўринишга эга бўлган қуёш системалари каби бошқача ҳам бўлиши мумкин эди. Бу уларнинг қандай пайдо бўлгани билан боғлиқ. Лекин инсон кашф этган табиат қонунлари Қуёш системасининг давоми…

Нинель Владимирова. Бахт излаётган одам (1990)

Ранг-баранг шаклий имкониятларини намоён қилаётган ўзбек ҳикоячилиги ҳозирги адабий жараёнда мустақил жанр сифатида тобора фаолроқ иштирок этмоқда. Буни тажрибали ҳикоянавис Шукур Холмирзаев ижоди мисолида, айниқса, унинг «Ҳайкал», «Хоразм, жонгинам», «Ҳукумат», «Ўзбек характери» асарлари жамланган «Ҳикоялар» туркуми мисолида ҳам яққол кузатиш давоми…

Ғулом Ғафуров. Табиат билан мулоқот (1989)

XX асрнинг иккинчи ярмига оёқ қўйган Одам орқасига қайрилиб қараса, босган изи кўринмай қолаётибди… Эндиликда табиатни асраш, унинг неъматларидан оқилона фойдаланиш ҳаётий заруратга айланди. Бу зарурат ҳамма ёзма манбаларга, кашфиётларга мавзу бўлиб кирмоқда. Ҳа, одам ҳалокат ёқасига, чоҳга яқинлашиб қолаётганини давоми…

Ҳамид Алп. Майнагул (ҳикоя)

Гулбулоқ каттагина қишлоқ. Серқатнов йўл устида, тоғу чўлга борувчилар шу ердан ўтишади. Ёшроқ йўловчилар қишлоқ оралаганда атрофга аланг-жаланг қарашади. Нега деганда азалдан Гулбулоқнинг қилиқсиган қизларининг донғи кетган. Вақтида бу ерларда вулқон қайнаган дейишади, туп­роғи қизил, яшил, кўк. Балки, шу боис давоми…

Мамадали Маҳмудов. Кўнгилдаги гаплар (1989)

Орол ўлаётир. Бунга ким сабабчи? Турғунлик даври сабабчи, ўзимиз сабабчимиз. Бир неча амалдорларимиз ўзларининг юмшоқ курсиларини ўйлаб Оролга хиёнат қилдилар. Яъни, кўрпага қараб оёқ узатмадилар; остонагача пахта эктирдилар. Пахта — элнинг ризқ-рўзи. Меъёр қонуни — улуғ қонун. Меъёр бузилиб, Оролга давоми…

Эркин Аъзам. Қани сенинг ҳайкалинг? (ҳикоя)

Мен бу йўлдан ҳар куни икки марта ўта ман: эрталаб ва кечқурун. Эрталаб ҳам, кечқурун ҳам ўтаётганда гўёки саробга дуч келгандек, йўқ, бошқа юртга тушиб қолгандек, бундай ҳам эмас — худди орадан шунча фурсат кечмагандек, замон орқага кетгандек туюлиб, лолу давоми…

Убайдулла Уватов. Имом ат-Термизий — буюк муҳаддис (1990)

Замонанинг зайли билан камина хизмат юзасидан кўп йиллар қатор араб мамлакатларида араб тили таржимони бўлиб ишлашга тўғри келди. Араблар диёрида узоқ йиллар яшашнинг ўзи, фикримизча, ҳар қандай арабшунос учун ҳам бир олам қувончли ҳолдир. Чунончи, ўзинг тилини ўрганган диёр билан давоми…