Темур Пўлатов. «Миллат отаси»нинг соясида (1988)

Л. Брежневнинг «ёзувчилик» фаолияти ҳаммага яхши маълум. Унга биринчи номерли ёзувчилик гувоҳномасини бериш учун СССР Ёзувчилар Союзининг аъзолик билетларини алмаштиришга тайёргарлик кўришаётган эдилар. Афсуски, улгуришмади. Ш. Рашидов эса бу борада юксак мартабали ҳомийсини анча ортда қолдирганди. Кўп йиллардан буён СССР давоми…

Нодира Рашидова. Усмон Носир: “Мен ҳаётга қайтишим керак…” (1988)

1956 йил сентябрь ойининг охирларида Масодиқова Холамбиби номига хат келди. «Гражданка Масодиқова Холамбибига! Сизга шуни маълум қиламанки, ўғлингиз Носиров Усмоннинг иши текшириб чиқилди. Ўғлингиз асоссиз ҳукм қилинганлиги аниқланди.

Шуҳрат: “Ҳақиқатни айтаман ва ёзаман деган одамгина ёзувчи деган шарафли номга лойиқ бўла олади” (1988)

— Шуҳрат ака, редакциямизга келаётган кўп хатларда бир савол бор: «Шундай журъатли журнал бўлатуриб, нега тарихимиздаги оқ доғлар ҳақида ёзмаётирсизлар? Ахир «Огонёк» журнали, Москва матбуоти бераётир-ку? Биз илгари айтиш мумкин бўлмаган, ман этиб келинган тарихий ҳакиқатларни билгимиз келади», деб ёзишади. давоми…

Владимир Жонибеков: “Инсон чексизликда ўзи учун гўзал гўшалар топа олади” (1988)

Космос инсон томонидан забт этилганига салкам 30 йил бўлди. Шундан бери у тараққиёт ва инсоният равнақи учун хизмат қилмоқда. Ҳаётдаги янги буюк ўзгаришларга замин тайёрланмоқда. Космонавт-учувчи, икки марта Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Ўзбекистон ССР Олий Советининг депутати Владимир Жонибеков билан суҳбат давоми…

Ботирхон Валихўжаев. Навоий Самарқандда (1988)

Алишер Навоийнинг Самарқанддаги ҳаёти ва ижодий фаолияти навоийшуносликда устод Воҳид Абдуллаевнинг (1912—1985) хизматлари туфайли кенг ёритилди; шу мавзудаги рисола бир неча марта қайта нашр этилди. Бу мавзуга яна мурожаат этишнинг эҳтиёжи борми, деган савол туғилиши табиий. Бизнингча, бу мавзу эскирмайдиган давоми…

Эркин Воҳидов: “Навоий — Сўзни малҳам деб билган даҳо” (1988)

Журналнинг мазкур сонини (“Ёшлик”, 1988/2) тайёрлаш чоғида редакция ходими Нурулло Отахонов севимли шоиримиз Эркин Воҳидовнинг хонадонида бўлиб, «Алишер Навоий ва замондошларимиз» мавзусида ўзини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этди. Ўша суҳбат ҳукмингизга ҳавола қилинмоқда. – Эркин ака, авввало узримни айтай: мен давоми…