Омон Мухтор. “Чапдан ўнггами, ўнгдан чапга?..”

Ўтган аср, саводсизлик ва чала саводлиликни тугатиш устида иш олиб борилаётган давр экан. Ёши катта бир киши мактабга келибди. Муаллим унинг қўлига китоб тутқазганида нималаргадир ақли етишини билдириш учундир: — Чапдан ўнггами, ўнгдан чапга? — деб сўраган экан. Бизнинг авлодимиз давоми…

Нажмиддин Комилов. Арузий шеър талаффузи

Мураккаб адабий ва илмий-ирфоний асарларни шарҳлаш бизда қадимий анъана. Ибн Сино, Ибн Арабий, Жалолиддин Румий, Хўжа Ҳофиз, Мирзо Бедил асарлари турли даврларда шарҳланиб тушунтирилган. Баъзан алоҳида асарлар, баъзан бутун-бутун девонлар ёхуд алоҳида олинган асарлар (масалан, Саъдий Шерозийнинг “Гулистон” асари) маъно-мазмуни, давоми…

Нафиса Тоштемирова. Дарс (ҳикоя)

Тиллахон опа салкам йигирма йилдан бери ўқитувчилик қилади. ТошДУни битириб келгач, иш излаб кўп овора бўлгани йўқ. Дадаси мактаб директори билан ака-ука чиқиб қолди, ишга жойлади-қўйди. Ҳозир мана шу машҳур шоирнинг номи билан аталадиган мактабнинг муаллималаридан бири. Турмуш ўртоғи ўзидан давоми…

Иброҳим Ҳаққул. “Ул қуёш оқ уйдаю мен…” (2011)

Алишер Навоийнинг илм-фан, адабиёт, санъат, маданият гуллаб-яшнаган шаҳар муҳитида яшаб, ижод этгани ҳаммага маълум. Ўн бешинчи асрдаги қадим Ҳирот қурилиш ва маъмурликда, ободлик ва кўркамликда Навоийнинг илҳомига илҳом қўшадиган даражада гўзал бир шаҳар эди. Навоий шу шаҳарда истиқомат қилиб, кўп давоми…

Ҳамзатов хазинаси

Дунёдаги ҳар бир шоир-ёзувчининг серқирра ижодини тўла намоён этадиган асарлари бор. Алишер Навоийнинг «Хамса»си, Шота ­Руставелининг «Йўлбарс терисини ёпинган паҳлавон» достони, Вильям Шекспирнинг «Қирол Лир» драмаси, Лев Толстойнинг «Уруш ва тинчлик» эпопеяси, Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романи ана шундай асарлар давоми…

Сирожиддин Саййид. Йўлбарс наъраси

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида, Бобурийлар салтанати ва сулоласи, “Бобурнома” ва Бобур шеърияти тўғрисида жаҳон тарихида ҳам, адабиётида ҳам жуда кўп ёзилган. Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Не мулк ичраки бир фармон йибордим, Анинг забтига бир девон йибордим” байтлари айнан ҳазрати Бобур ижодига давоми…

Озод Мўъмин Хўжа. Антиқа дунё (фантастик ҳикоя)

Ҳар бир инсон ўзини ўраб турган муҳитдаги яшаш қоидалари асосида ҳаёт кечиради. Бу – аксиомадир, яъни исбот талаб қилинмайдиган қонундир. Олайлик, биз, агар, ўзга мамлакатга сафар қилсак, у ерда қанчадир кунларни ўтказишимиз лозим бўлса, албатта ўша юртдаги шароитга мослашишга мажбурмиз. давоми…

Абдуқаҳҳор Иброҳимов. Ўтмишни унутганнинг келажаги бўлмайди (1989)

Шарқ эллари орасида «Ўзбек бойиса том солар» деган гап юради. Бу гапнинг ростлигига неча минг йиллик тарих гувоҳ. Биргина Алишер Навоий курдирган олий иморатларнинг ўзи 150 дан ошади. Булар мадраса, масжид, хонақо, шифохона, карвонсарой, работ ва шу кабилардир. Ўзбек иморатсозлигининг давоми…

Раҳимжон Раҳмат: “Адабиётга кириб борилади…ми?” (2014)

Адабиётшунос Раҳимжон Раҳмат билан мулоқот Кўкдаги юлдузларни томоша қилиб ётган бола онасига савол беради:– Она, юлдузлар осмоннинг чироқларими?– Билмадим, – дейди она кулиб.– Юлдузлар осмоннинг чироқлари, тонгда ўчириб, кечқурун ёқиб қўядилар, – дейди бола ўйланиб.– Бу ғалати гапларни қаердан оляпсан?Онаизор давоми…

Абдуcаттор Жуманазар. Хаcталик ва малҳам (2011)

Қадимги шарқ қўлёзмаларида “жилд” ва “сайланган”, “танланган” (яъни мунтахаб ёки интихоб) кўринишида атамалар учрайди. Бироқ улар бугунгиларидан фарқ қилади. Жилд ибораси кўп ҳолларда йирик асарларнинг бир неча таркибий қисмлардан ташкил топганини ифодалаш учун “жилди аввал”, “жилди дуввум”… шаклида ишлатилган. Айни давоми…