Носир Фозилов. Тилга эътибор – элга эътибор (1985)

Ёзувчи бамисоли асаларига ўхшайди. Асалари учиб-қўниб, заҳмат чекиб турли-туман гуллардан, доривор гиёҳлардан нектар тўплаб, уни одамларга асал қилиб ҳадя этади. Ёзувчи эса олам кўриб, одам кўриб, улар билан муомалада бўлиб, ўзи яшаб турган замон ва заминнинг сиру асрорини одамлар билан давоми…

Европа Иттифоқи Ўзбекистон билан турли соҳаларда мулоқотни кучайтиради

Европа Иттифоқи Ўзбекистон билан сиёсат, иқтисод, хавфсизлик, инсон ҳуқуқлари ва қонун устунлиги, бошқарув, одил судлов ва ички ишлар масалалари бўйича мулоқотни янада кенгайтиради. Бу ҳақда ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Юрий Штерк 11 май куни Тошкентда Европа куни муносабати билан ўтказилган давоми…

Абдуғафур Расулов. Тилшунослар сардори эди

Айюб Ғуломов роппа-роса етмиш икки йил умр кўрди. Илмий фаолияти ўтган асрнинг 40-йиллардан умрининг охирига қадар изчил давом этди. У фонетика, грамматика, сўз ясалиши, услубшунослик, нутқ маданияти, этимология, лексикографияга доир илмий ишлар муаллифи. Ўрта мактабда, педагогика билим юрти ва институтларида давоми…

Шароф Бошбеков (1951-2022)

Истеъдодли драматург Шароф Бошбеков 1951 йили Самарқандда дунёга келган. Дастлаб ҳикоя жанрида ўз истеъдодини синаб кўрган. Бинобарин, унинг «Г» варианти» ҳикояси (1981), «Жумбоқ» (1986), «Ғурур» (1982) каби ҳажвий ҳикоялари юзага келган. Шундан сўнг унинг кетма-кет ранг-баранг мавзудаги саҳна асарлари яратилди. давоми…

Шуша шаҳридаги бир қатор меъморий обидалар хавф остида

Тарихан Озарбайжон ери саналган Шуша шаҳридаги бир қатор меъморий обидалар қаровсиз қолмоқда. Бу ҳақда Америкадаги Монтана университети профессори Томас Гольц Trend агентлигига маълум қилади. Қайд этилишича, Қорабоғ давлат тарих музейи, Шуша давлат драма театри, Гавҳар Оға масжиди ва бошқа бир давоми…

Alliance Française фонди раиси Жером Клеман Ўзбекистонда меҳмон бўлди

Француз альянси (Alliance Française) фонди раиси Жером Клеман 4-6 май кунлари Тошкент ва Бухоро шаҳарларида бўлди, деб хабар беради Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати. Ташриф давомида Ж.Клеман Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Европа мамлакатлари ва НАТО билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Д.Аҳадов ҳамда давоми…

Асқад Мухтор. Кўнгил кўзи билан…

Ботирнинг жасорати ва дононинг сўзи унутилмайди, дейдилар. Бу ҳикматнинг чинлигига халқимизнинг шонли тарихидан, аллома аждодларимиздан кўплаб ­далиллар келтириш мумкин. “Опа-сингиллар”, “Туғилиш”, “Чинор” сингари романлари, “99 миниатюра”, “Карвон қўнғироғи” каби шеърий китоблари билан ўзбек адабиёти равнақига улкан ҳисса қўшган атоқли адиб давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад (1951)

Журналист ва ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад 1951 йилнинг 8 январида Тошкентда туғилган. Тошкент давлат университетининг журналистика факултетини тугатган (1973). «Фан» нашриёти ҳамда «Фан ва турмуш» журналида муҳаррир ва бўлим муҳаррири (1973-83), «Қишлоқ ҳақиқати» газетасида мухбир (1983-84), «Ёш куч» журналида бўлим муҳаррири, давоми…

Жаббор Эшонқул. Мақол эгасиз эмас

Истиқлолга эришганимиздан кейин халқ оғзаки ижодига бўлган эътибор янада ортиб, янгича мазмун ва моҳият касб этди. «Алпомиш», «Гўрўғли» каби ўлмас достонлар, бебаҳо қўшиқ, эртак, мақол ва маталларимизнинг янгидан-янги нашрлари босилиб чиқди. Биргина мақолни оладиган бўлсак, кейинги ўн йилда ҳам кирилл, давоми…

Икром Отамурод (1951)

Икром Отамурод (Отамуродов Икром Исломович) 1951 йил 5 майда Қашқадарё вилоятининг Касби туманидаги Хўжакасби қишлоғида туғилган. 1969-1974-йилларда Тошкент Давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг журналистика факультетида ўқиган. 1974 йил февраль ойидан Ўзбек совет энциклопедияси (ҳозирги Ўзбекистон миллий энциклопедияси давлат-илмий нашриёти)да давоми…