Cамия Ақиева. Насиба (ҳикоя)
Шоисломнинг хонадонида туғилган тўртинчи фарзанд ҳам қиз бўлди. Заҳро келинни туғруқхонадан уйга олиб келишганида саврнинг ёп-ёруғ куни бўлса-да, бутун уй ичини қоронғулик қоплагандек эди. Ҳаммадан ҳам Заҳрога қийин бўлди. Қайнонанинг бўлар-бўлмасга нуқиб гапириши, эрининг қовоғидан қор ёғиши, катта-кичик уч қизнинг давоми…