Эркин Усмонов (1952-2016)

Эркин Усмонов 1952 йил 10 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент Давлат чет тиллар институтини тугатган (1978). Қурилишда, Ёшлар театрида, «Ўзбектелефильм» студиясида ишлаган. «Мосфильм» қошидаги махсус кавалерия—кино полкида ҳарбий хизматни ўтаган. Қарийб йигирма йил мобайнида Ўзбекистон Радиосининг адабий-драматик эшиттиришлар Бош таҳририятида давоми…

Азиз Имомов. Беҳзод кашф этган да Винчи сири

Камолиддин Беҳзод ва Леонардо да Винчи… Жаҳон санъати тарихида қад ростлаган бу икки улкан ­чўққига назар соларкансиз, инсон истеъдоди аслида коинот каби сарҳадсиз, ақл бовар қилмас жумбоқларга бой эканини ҳис этасиз. Беш аср муқаддам шундай етук ижодкорларнинг ҳаёт кечиргани, уларнинг давоми…

Мирзапўлат Тошпўлатов (1952)

Мирзапўлат Тошпўлатов 1952 йили Қарши туманининг Даштфайзиобод қишлоғида туғилган. Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетида ўқиган (1970—1976). Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Адабий-бадиий тарғибот марказида, «Ўзбектелефильм» студиясида хизмат қилган. Мирзапўлат Тошпўлатовнинг ёзувчи сифатидаги фаолияти 1975 йилда «Гулистон» журналида чоп этилган «Содиқ» номли ҳикояси давоми…

Бобур. Сенинг ишқингда, эй номеҳрибон, бехонумон бўлдум (видео)

Сенинг ишқингда, эй номеҳрибон, бехонумон бўлдум, Демон бехонумон, овораи икки жаҳон бўлдум. Лабинг гар бермаса бўса, нечук жон элта олғайман, Бу йўлдаким, адам саҳросиға эмди равон бўлдум. Сўруб ул ой лабидин, оғзининг рамзини англадим, Бир оғиз сўз била, кўрунгки, мунча давоми…

Шомирза Турдимов. Алпомиш ва Отабек

Абдулла Қодирийнинг ёзувчилик таланти, бадиий салоҳияти “Ўткан кунлар” ва “Меҳробдан чаён” романларида намоён бўлган. Ёзувчи бу асарларида ўз олдига қўйган мақсадига анъанавий адабиёт ва халқ бадиий тафаккур тарзини янги ўзан — реалистик баён усулига ўтказиш орқали эришган. Юзага келган шарт-шароит, давоми…

Маҳмуд Тоир (1952)

Маҳмуд Тоиров 1952 йил 31 августда Тошкент вилоятининг Паркент тумани, Паркент қишлоғида туғилган. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг филология факультетини тамомлаган. “Янги аср авлоди” нашриёти, Ўзбекистон радиосида фаолият юритган. Ҳозирда “Паркент тонги” газетасининг бош муҳаррири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент давоми…

Абай. Юрак амри билан (“Қора сўз” асаридан)

Тирик одам учун энг муҳими — юрак. “Ботирлик” ва “қўрқоқлик” хислатлари “юрак”дан туғилади. Халқ ботирни “юракли”, қўрқоқни эса, “юраксиз” дейди.Раҳмдиллик, бировнинг қайғусига ҳамдардлик каби олижаноб инсоний фазилатлар юрак туйғусидир. Шошқалоқлик ҳам юракнинг иши. Агарда, тил юракнинг айтганига кўнса, ёлғон сўзламайди. давоми…

Қутлибека Раҳимбоева (1952)

Қутлибека Раҳимбоева 1952 йил 9 февралда Туркманистон Республикасига қарашли Тошҳовуз шаҳрида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1994). Фарғона педагогика институтининг филология факультетини тамомлаган (1974). Ўрта мактабда, Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтида, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат давоми…

Энг парҳезбоп маҳсулот

Европа парҳезшунослар ассоциацияси томонидан шу йил баҳорда эълон қилинган маълумотда қуён гўшти энг парҳезбоп маҳсулот сифатида тилга олинган. Маълум бўлишича, одам организми қуён гўштини жуда яхши ҳазм қиларкан. Унда аллергия қўзғовчи унсурлар, масалан, парранда гўштига нисбатан ҳам жуда кам бўларкан. давоми…