Тоғли Қорабоғ музокарасига тан олинмаган давлат жалб этилмайди

Тоғли Қорабоғ можароси Арманистон ва Озарбайжон ўртасида ҳал этиладиган масаладир. Бу ҳақда Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Ҳикмат Ҳожиев баёнот берди. Аввалроқ айрим мамлакатлар музокараларга Тоғли Қорабоғда ташкил этилган тан олинмаган давлатни ҳам жалб этишни таклиф этган эди. давоми…

Саҳрои кабир ғаройиботлари

Буюк Британиядаги Лестер университети олимлари коинотдан Ер сунъий йўлдошлари орқали олинган суратларни таҳлил этиш жараёнида Саҳрои Кабирнинг Ливия ҳудудидаги қисмида гарамантлар тамаддунига доир 158 та аҳоли яшаган манзил ва 184 та ­қабристон бўлганини аниқладилар. Олимлар М.Стэрри ва Д.Маттингли эрамизгача бўлган давоми…

Дурбек Қўлдош. Cирингизни айтинг, момо (ҳикоя)

Катта йўл бўйидаги кўркамгина дарвоза олдига келиб тўхтаган машинадан уч киши тушди: бири – бошига оқ кепка кийган ингичка мўйловли йигит, иккинчиси — сочларини ихчам турмаклаб, қўлида китоб-дафтар солинган сумка тутган ёшроқ аёл ва оқ кител кийган салобатли маҳалла оқсоқоли. давоми…

Холиёр Сафаров. Оқибат (ҳикоя)

Азим Ҳайбарович икки ёрдамчисини эргаштириб аудиторияга кирганда «Ҳозир декан келади», деб шивирлаган талабалар «гув» этиб ўринларидан туришди ва жўр овозда салом беришди. Алик олингач, ҳозиргина «205га киринглар», деган ўқитувчи раҳбариятни таништириб унга сўз берди. Факултет декани, аввало, йиғилганларнинг барчасини талабалик давоми…

Антон Чехов. Ванька (ҳикоя)

Уч ой аввал Алёхин деган этикдўзга шогирдликка берилган тўққиз яшар бола Ванька Жуков рождествога ўтар куни кечаси ётмади. Хўжайинлари ва бошқа шогирдлар эрталабки ибодатга кетишгандан кейин у, хўжайинининг жовонидан сиёҳдон билан занг босиб кетган ручка олди-да, ғижимланган бир варақ қоғозни давоми…

Жовли Хушбоқ. Чинакам асарнинг сири

Ўқувчи китоб мутолаасига чоғланар экан, аввало, асар жанрига, унинг мазмуни ўз савияси, диди, қизиқишига қанчалик мослигига эътибор қаратади. Кейинги йилларда яратилган қиссаларни танлаб ўқишга кўпроқ шу нуқтаи-назардан ёндашилади. Таниқли адиб Хуршид Дўстмуҳаммаднинг саккизта қиссаси жамланган тўпламининг илк саҳифасида муаллифнинг шундай давоми…

Антон Чехов. Тегирмонда (ҳикоя)

Тегирмончи Алексей Бирюков, ўрта ёшлардаги норғил бир одам, кулбасининг остонасида ўчиб қолган трубкасини эринчоғлик билан сўриб ўтирарди. Унинг афти уйқудан олдин Жюль Верн китобини ўқиган ёш болаларнинг тушига кириб чиқадиган, худди болта билан йўнилгандек қўпол, териси қалин, залвори билан юрувчи давоми…

Ботирали Йўлдошев. Ҳар сўзи рост ёзилган

Яқинда улуғ мутафаккир, шоир, муаррих ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530) таваллудининг 531 йиллиги алломанинг она Ватани – Ўзбекистонимизда кенг нишонланди. Жаҳон маданияти тараққиётига улкан ҳисса қўшган Бобурнинг ҳаёти ва ижоди беш асрдан буён Ғарб ва Шарқ олимлари томонидан давоми…

Анна Гагарина. Қалб хотираси (1986)

Яхши ниятли бутун Инсоният самога биринчи бўлиб қилинган тарихий парвознинг 25 йиллигини тантана билан нишонламоқда. Бу ҳайратомуз парвоз 1961 йил 12 апрель куни рўй берган эди, Совет Иттифоқининг фуқароси Юрий Алексеевич Гагарин одамзот тарихида биринчи бўлиб космик бўшлиққа йўл очди. давоми…

Эчки билан бўри

Бир замонда бир эчки уйдан чиқиб, қирнинг бошида ўтлаб юрган вақтида бўри келиб эчкини тутиб, емоқчи бўлибди. Эчки қараса, қўлга тушди, энди ўлади. Эчки ўзича фикр қилиб туриб: “Бунга бир мияни ишлатмасам ҳозир ўламан”, — ўйлаганча, бўрига таъзим қилибди. — давоми…