Мансурхон Тоиров. Аҳмадхоннинг шоира қизи

Тошкентда биринчи марта жазирама иссиқ, салқин жой, жилдираган сув ними эканлигини билдим. Яна инсон меҳрини ҳам ўша ерда англадим. Анна Ахматова 1944 йил, май, Ленинград шаҳри Семён Израилевич Липкин: “Мен нима учундир Амир Темурнинг: “Олам илон ва чаёнларга лиқ тўла давоми…

Сув — бебаҳо неъматнинг беқиёс имкониятлари

Она заминимиздаги электр ва иссиқлик энергияси ҳосил қилишда асқатадиган нефть, газ, кўмир каби табиий бойликлар чексиз эмас, улар эртами-кечми, барибир, тугайди. Айниқса, одамзоднинг уларга нисбатан “иштаҳаси” тобора “карнай” бўлиб бораётгани бу жараённи янада тезлаштирмоқда. Шу боис энергиянинг муқобил манбаларидан имкон давоми…

“Эгасини кеккайтирган неча-неча башанг поябзаллар ичида йиртиқ пайпоқлар ҳам бор”

Ҳар қанча ажойиб ва буюк бўлмагин, ҳамма одамлар сени бирдек яхши кўриши амри маҳолдир. Нажиб Маҳфуз * * * Одамлар бурчларини унутишга, ҳуқуқларини эслашга мойил бўладилар. Индира Ганди * * * Инсон ихтиро қилган вайронкор қуроллар орасида сўз энг хатарли давоми…

Ғилдиракдан бошланган буюк кашфиётлар

Одамзоднинг жамики махлуқотдан устунлиги-ю улуғлигини қарангки, у ақлини танигани ҳамоно ҳамма нарсани ўз измига бўйсундиришга интилди. Масалан, вақтини тежаш, узоғини яқин, оғирини енгил, мушкулини осон қилиш йўлида кўп ва хўп изланди. Айни мақсадда дебочасига от, эшак, ҳўкиз, туя, фил, ит, давоми…

Озарбойжон адиби Юнус Ўғузнинг “Султон Алп Арслон” романи ўзбек тилида чоп этилди

Тошкентдаги “Китоб олами” маърифий марказида озарбойжонлик таниқли ёзувчи ва олим Юнус Ўғузнинг ўзбек тилида чоп этилган “Султон Алп Арслон” романи тақдимоти бўлиб ўтди. Ҳайдар Алиев номидаги Озарбойжон маданият маркази ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда фан, маданият, санъат ва адабиёт намояндалари, давоми…

Дўстбек Сулаймонов. Бўри ови (ҳикоя)

Қишлоқда кеч тушиб, атрофга  тун ўзининг сиё пардасини ёяётган паллада миш-миш тарқалди. «Мурод мерганни бўри еганмиш». Бу гапга биров  ишонди, биров ишонмади. Лекин Мурод мерганнинг ҳовлисидан эшитилиб турган йиғи-сиғи овози бу гаплар ростлигидан дарак бериб тургандай қишлоқ аҳлини тажжубга соларди. давоми…

Дўстбек Сулаймонов. Зўраки «миллиардер» (ҳикоя)

– Пулни қачон қайтарасан?– Айтдим-ку, бераман деб. Бунча ёпишиб олдинг менга?– Бераман деганинг қачон эди, сен учун бировдан олиб бергандим.– Ҳовлиқма, қочиб кетаётганим йўқ-ку.– Тўғри сен қочмаяпсан, лекин сени деб мен кимлардан қочиб юрибман, номард, – Акром Сардорнинг ёқасига ёпишди.– давоми…

Дўстбек Сулаймонов. Салом қани? (ҳажвия)

– Ҳой бола, тўхта-чи, менга нега салом бермадинг? – деди Қўчқор ака.– Ие, амаки, нега салом беришим керак экан? – ҳайрон бўлди Савдобек. – Бирон нарса қилиб берасизми ё бирон нарса олиб  берасизми? – Уйқусираяпсанми, ҳов бола, мен бир нима давоми…

Нусрат Раҳмат. Сарҳисоб 43

Сарҳисобнинг сўнгги бобини ёзаётганга ўхшайман… Уни каминанинг иқрорномаси ўрнида қабул қилишингиз ҳам мумкин. Агар “Нохуш хаёллар” деган ҳикоямни ўқиган бўлсангиз, айнан менинг ёшим (74) даги бош қаҳрамон Ваҳоб Кабирович, бир йилга етмай, бу ёруғ оламни тарк этаман, деган нохуш ва давоми…

Туркия Президенти Миллий байрам муносабати билан мактуб йўллади

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Туркия Республикасининг 93 йиллиги муносабати билан мактуб йўллади. Жадал иқтисодий тараққиёт, кучли демократия, инсон ҳуқуқлари қадриятларига садоқат, қатъий ва кўп векторли ташқи сиёсат боис Туркия минтақа ва бутун дунё учун илҳом манбаи бўлмоқда, дейилади Туркия давоми…