Абдуҳамид Мухторов. Адашган фикр (ҳажвия)
Уйга келиб фикримни жавонга қўйдим. Худога шукуре, бир мазза қилдим, бир мазза қилдим. Бу худди ҳаммомнинг пархонасига қамалиб қолган одамнинг озодликка чиқишидан ҳам ёқимлироқ эди. Ана энди, газета варақлаб, теливизор томоша қилганча аччиқ кўк чойни симириб уйқу вақтигача ялпайиб ётиш давоми…