Ўзбекистон ва Туркманистон ҳамкорлигининг янги босқичи

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 19 май куни амалий ташриф билан Туркманистонга борди. Туркманбоши шаҳридаги “Аваза” конгресслар марказида президентларнинг яккама-якка суҳбати бўлди, деб хабар беради Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги. Музокарада мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳаларда давоми…

Ҳусайн Қулиев: Мамлакатларимиз ўртасидаги қардошлик янада мустаҳкамланади

19 май куни Озарбойжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси Республика куни муносабати билан Windham Garden Tashkent меҳмонхонасида тантанали қабул маросими уюштирди. Тадбирда хорижий давлатлар дипломатик корпуси раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари етакчилари, фан ва маданият намояндалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Қабул давоми…

Рамазон тақвими (2017 йил / 1438 ҳижрий)

Ассалому алайкум ҳурматли юртдошлар! Яна бир неча кундан кейин мусулмонлар учун энг азиз ой – Рамазонни кутиб оламиз. Ушбу муборак ой барчангизга қутлуғ бўлсин! Бу йил ҳам мамлакатимизнинг барча жомеъ масжидларида Қуръони карим хатмлари ила таровиҳ ибодатлари бажарилади. Қутлуғ ойда давоми…

Ҳеч нарсани билмаслигини билган буюк донишманд

Бу суд бўлиб ўтганига йигирма тўрт асрдан ошди. Шундай эса-да, ҳали-ҳануз башарият аҳлининг эсидан чиққани йўқ ва бундан кейин ҳам чиқмаслиги аниқ. Чунки у жаҳон тарихидаги ўта адолатсиз маҳкамалардан бири бўлди ва етмиш ёшли файласуфга ноҳақ ўлим жазосини раво кўрди. давоми…

Ўзбекистонда Рамазон ойининг бошланиши 27 май кунига тўғри келади

2017 йил 19 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Қарори имзоланди. Қарорда таъкидланишича эл-юртимиз учун азалдан эзгулик, саховат, меҳр-шафқат рамзи бўлиб келаётган муборак Рамазон ойининг маънавий-руҳий ҳаётимиздаги алоҳида ўрни ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, давоми…

Е. Э. Бертельс. Навоий асарларининг Овруподаги илк таржималари

Шарқ ва Ғарб адабиёти ҳамда тилларини қиёсий ўрганиш авжига чиққан йилларда машҳур шарқшунос Т.Бенфей “Orient uni Occident” деб номланган даврий журнал чиқара бошлади. Бу нашр Шарқ ва ғарб адабиёти, тилларини ҳамда маданий алоқаларини таҳлил қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган давоми…

Туркия элчиси Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси билан учрашди

Жорий йил май ойи охирида Туркия Туризм ва маданият вазири Наби Авжи Ўзбекистонга келади. Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Анвар Шаропов ҳамда Туркиянинг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмет Башар Шен учрашувида мазкур ташрифга оид масалалар муҳокама этилган. Туркия давоми…

Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875-1919)

Маҳмудхўжа Беҳбудий XX аср бўсағасидаги Туркистон ижтимоий-сиёсий ҳаракатчилигининг энг йирик намояндаси, янги давр ўзбек маданиятининг асосчисидир. Туркистон жадидларининг тан олинган раҳнамоси, мустақил жумҳурият ғоясининг яловбардори, янги мактаб ғоясининг назариётчиси ва амалиётчиси, ўзбек драматургиясини бошлаб берган биринчи драматург, театрчи, ношир, журналист. давоми…

Лочин: 25 йиллик армон

Бугун Озарбойжон Республикасига қарашли Лочин туманининг Арманистон қуролли кучлари томонидан забт этилганига 25 йил тўлди. Аммо орадан чорак аср ўтса-да, Озарбойжон аҳоли пунктларини ўққа тутиш давом этмоқда, деб хабар беради 1news.az сайти. 16 май туни билан Арманистон қуролли кучлари Озарбойжон ҳарбий давоми…

Анвар Намозов. Учрашув (қиссадан парча)

Фахриддин билан учрашдим. У Зиннура айтиб берганидек, жингалаксоч, биққигина йигит экан. Бир ўзи келишга қўрққанми, учта оғайнисини эргаштириб олибди. Мен уни аввалига четдан туриб кузатдим, сўнг оддий йўловчилар каби орқасидан яқинлашдим-у, елкасига енгилгина битта урдим. Фахриддин чўчиб кетиб, менга ўгирилди. давоми…