Ҳасан Қудратуллаев. Бобурга саховати панд берганми?

Шарқшунослар, тарихчилар ва мумтоз адабиёт мутахассислари орасида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг саховати, ҳиммати баландлиги, ҳатто рақиб ва душманларига нисбатан ҳам хайрихоҳлик билан ёндошгани маълум баҳс-мунозараларга сабаб бўлган. Шарқ халқлари маданияти ва тарихида ҳамиша саховат, очиққўллик инсоннинг энг яхши хусусияти сифатида қадрланиб давоми…

Лезгин мақоллари (209 та)

• Бошингга дард тушса, чўчқани ҳам “отам” деб юборасан. • Зўрлик билан тикланган уй лаънат билан бузилади. • Охирги бурда нонингни қандай бўлиб берганингни унутган дўстинг ўлиб кетса ҳам ачинма. • Атлас ва бўз бир нарҳда бўлмайди. • Камбағаллик қисмати давоми…

Маҳмуд Абулфайз. Навбат (новелла)

– Кампир ўлса унинг ўғил-қизлари, қариндош-уруғлари билан алоқани батамом узаман, – деди тўнғич келин. – Эримнинг топганлари ўзимники бўлади, бошқаларни шерик қилмайман. Болаларим билан бамайлихотир еб ўтирамиз… Колхоз раисининг эрка ва тантиқ аёли бўлган тўнғич келин бу гапни ўзига сирдош давоми…

Саъдулло Қуронов. Постмодерн кайфият ва идеал эҳтиёжи

Адабиётшунослигимиз ўтган давр мобайнида қизғин мунозараларга сабаб бўлган модернизм масаласида якуний хулосаларга келиб улгурмасидан, постмодернизм деб аталмиш янги бир йўналишга тўқнаш келмоқда. Адабиёт илмига доир асарларда бу терминни бот-бот учратишга, соҳа вакиллари томонидан “у постмодернчи”, “бу постмодерн асар-да…” қабилидаги гапларни давоми…

Мара Свире. Медаль (ҳикоя)

— Айна, ассалому алайкум, айланай, — Марта кассир жувонга хуш¬муомалалик билан жилмаяди. — Қара-я, сени ойнадан ясалган қанақа чуғурчуқ инига ўтқазиб қўйишибди! — бошини сарак-сарак қилиб гапирди у. — Нима бало, қайта қуришдан кейин идорага бош суқмаганмидинг? —деди кассир ҳайратланиб. давоми…

Коса тагида нимкоса… (Қўлбола ҳикматлар)

Ҳикматлар қадимдан мавжуд ва улар турличадир.Замона зайли билан ҳикматларнинг янгича тури, айтиш мумкинки сатирик адабиётнинг янги жанри пайдо бўлди. Гоҳо ним табассум, гоҳо аччиқ заҳархандага йўғрилган, қисқа, таъсирчан, мўлжалга бехато урадиган бундай қўлбола ҳикматларнинг доимий ижодкорлари ва мухлислари майдонга чиқди. давоми…

Корней Чуковский. Чехов (бадиа)

I У саховатли бойлар сингари меҳмондўст эди. Зиёфат беришни жони дилидан яхши кўрарди. Қишлоққа бориб жойлашиши биланоқ бир дунё меҳмонларни ҳузурига чорларди. Кимларгадир бу телбаликдек туюлиши мумкин: ахир у кўп йиллик қашшоқлик чангалидан эндигина қутулган, оиласини – онаси, укаси, синглиси, давоми…

Шерали Турдиев. Муштарак тақдирлар

ХХ аср бошларида Эрон ва Туркистоннинг ижтимоий-сиёсий ва маданий алоқалари Ўтган асрнинг бошларида Туркия, Эрон, Ҳиндистон ва араб мамлакатларида ҳам миллий инқилобий ҳаракатлар пайдо бўлди. Уларнинг таъсирида Туркистонда ҳам мазкур мамлакатлар, жумладан, Эрон билан ижтимоий-сиёсий ва маданий алоқалар кучайди. Худди давоми…

Қўлдош Пардаев. Муқимий “саёҳатнома”си матни тарихидан

Миллий адабиётимиз тарихида ХIХ аср охири-ХХ аср бошлари Қўқон адабий муҳитида етишиб чиққан ижодкорлар адабий мероси алоҳида ўрин тутади. Бу адабий муҳитнинг забардаст намояндаси Муҳаммад Аминхўжа Муқимий асарлари ҳамиша мутахассислар диққат марказида бўлган. Шоир ижод намуналари юзасидан кўплаб тадқиқотлар яратилган. давоми…

Собир Ўнар. Адабиёт эътиқодни тарбиялайди

Адабиёт, шаксиз, тарбия воситаларидан бири. Илло, эътиқод эмас, эътиқодни парваришлаш усулидир, шу маънода уни эътиқоддан айрим ҳолда кўрсатиш нотўғри, адабиётимизни улуғликка, мумтозликка кўтарган зотлар… Буюк Иймон эгалари эди! Гўрўғли Ғиркўк дулдулини миниб, қирқ йигитни қабатига олиб ёв устига саваш қилганда, давоми…