Неъмат Арслон. Амальгама (новелла)
1 “Амальгама!..” Хаёллар оламининг узоқ гўшасида қолиб кетган, мазмуни ҳам, моҳияти ҳам нотаниш бу сўз кўксимга афсонавий эликсирдай қуйилиб, вужудимни ҳиссиётларга тўлдириб, ёқимли аллалаб турган илоҳий неъмат. Амальгама деганим ана шу. Фақат шунинг ўзигина эмас. Қишлоқнинг ой бус-бутун ёритган сокин давоми…