Ҳаким балиқчининг ўғли

Қадим замонда ҳаким балиқчи деган чол бор экан. Ҳаким балиқчи Чангалзор деган бир қишлоқдан узоқроқ жойда хотини ва бир ўғли билан кун кечирар экан. Улар турган жойдан сал нарироқда катта дарё оқар экан. Чол ҳар куни эрта билан балиқ овига давоми…

Соҳибжон билан Аҳмаджон

Бор экан-у йўқ экан, оч экан-у тўқ экан, бўри баковул экан, тулки ясовул экан, қарға қақимчи экан, чумчуқ чақимчи экан, тошбақа тарозбон экан, тўнғиз қассоб экан, қурбақа ундан қарздор экан. Қадим замонда бир чол билан кампир бор экан. Улар жуда давоми…

Эрназар билан Кимёназар

Бир замонда бир подшоҳ ўтган экан. У подшоҳнинг учта ўғли ва учта қизи бўлган экан. Тўнғич ўғлининг оти Пирназар, ўртанча ўғлининг оти Хўжаназар, кенжа ўғлининг оти Эрназар экан. Пирназар билан Хўжаназар катта хотинидан, Эрназар билан учта қизи кичкина хотинидан туғилган давоми…

Сеҳрли шамчироқ

Ўтган замонда бир мамлакатда икки ака-ука бўлган экан. Улар ўз қишлоқларидан чиқиб кетганларига бир неча йил бўлган экан. Уларнинг қишлоғида саккиз-ўн ёшли болалардан бир қанчаси суви қуриган ариқда қумдан “Ариқ-ариқ” қилиб ўйнаб турган вақтда бир мўйсафид чол кўчадан ўтиб кетаётиб, давоми…

Бойвачча билан пари

Бор экан йўқ экан, оч экан, тўқ экан, бир бой бор экан. У бойнинг уч ўғли бор экан. Ўғиллар вояга етгач бой аввал икки ўғлини уйлантириб, уй-жойли қилибди. Кейин кенжа ўғлини уйлантирмоқчи бўлибди. Кенжа ўғил Сари ёй отар экан. Бир давоми…

Моҳистара

Бағдод шаҳрида шоҳи Одил деган подшоҳ ўтган эди. Шоҳи Одил ўз замонасида ўзини кўп Одил подшоҳ деб танитган эди. Одил шоҳнинг учта хотини бўлган. Хотинлари узоқ вақт туғмади. Охири кичик хотини Дилоройим бир ўғил туғди. Унга Шавкат деб от қўйдилар. давоми…

Беш қиз

Бор экан, йўқ экан, оч экан, тўқ экан, қарға қақимчи экан, чумчуқ чақимчи экан. Қадим замонда Шарқ мамлакатларининг бирида Калла бозор маҳалласида жуда ҳам келишган, ўн беш ёшлардаги Кароматхон исмли қиз опалари билан яшар экан. У қиз бир куни қўлига давоми…

Қирқ куёв

Бир подшоҳнинг қирқ ўғли бор экан. Бир куни подшоҳ катта ўғлини уйлантирмоқчи бўлибди. Буни эшитган бошқа ўғиллари, “Бизларни ҳам уйлантиринг, дейишибди. Подшоҳ қирқта ўғлига қирқта қизлик одамни қидиртира бошлабди. Бир неча йиллар қидиргандан кейин, ўз мамлакатидан олти ойлик йўлда бўлган давоми…

Бектемир ботир

Қадим замонда Фарғона мамлакатида Одилхон деган бир подшоҳ ўтган экан. Унинг тўртта хотини бўлган экан. Тўртта хотинидан бир кам қирқта ўғил кўрган экан. Бир куни подшоҳ чўл-биёбонларда кийик овлаб юрганда бир қўрғонга бориб қолибди. “Юрагим куйди, шу қўрғондан бир коса давоми…

Бадалқорачи

Бор эканда йўқ экан, бир замонда бир чол бобо бор экан. Унинг уч ўғли бор экан. Энг кичкина ўғлининг исми Бадалқорачи экан. Бобонинг Лаъли номли оти бор экан. Бу бия ҳар йили туғган пайтида, унинг боласини бир нарса келиб олиб давоми…