Иван Козлов (1779-1840)

Иван Иванович Козлов – рус шоири ва таржимон. Петербургда туғилган. А.С. Пушкин, В.А. Жуковский, П.А. Вяземский сингари ижод ва илм аҳли билан яқин алоқада бўлган. 1831 йили В.Шекспирнинг “Отелло” трагедиясидан олиниб, эркин таржима қилинган қуйидаги шеър ўз даврида куйга солиниб, давоми…

Иржи Тауфер (1911-1986)

Иржи Тауфер (Jiří Taufer) ХХ асрнинг 20-йилларида адабиётга кириб келиб, мураккаб ижодий йўлни босиб ўтган чех шоиридир. То умрининг охиригача минбар шоири, лирик шоир сифатида фаол ижод қилган. Бадиий таржима соҳасидаги фаолияти ҳам алоҳида эътиборга сазовор, дейиш мумкин. Бундан илгари давоми…

Станислав Костка Нейман (1875-1947)

Станислав Костка Нейман (Stanislav Kostka Neumann) чех шеъриятининг атоқли вакилларидан бири: ХIХ аср ватанпарварлик шеърияти, жумладан, К. Гавличка-Боровский, Я. Неруда, С. Чех каби шоирларнинг ижодий меросхўри, айни пайтда улар ижодини ХХ аср чех шеърияти билан боғловчи жонли ҳалқа бўлиб ҳисобланади. давоми…

Муродбой Низанов. Юлдузлар башорати (ҳажвия)

Тўғрисини айтсам, ҳафталик газеталарда чоп этиладиган “Юлдузлар башорати”ни ўқишни хуш кўраман. Фолбинга ишонгандай ишонаман-да бу башоратларга. Чунки кўпинча само ёритқичларининг кароматлари тўппа-тўғри чиқади. Унча-мунча чамалашмаса, ўзим тўғрилаб юборавераман. Кечаги якшанба куни газет дўконининг олдидан тўхтамай ўтиб кетмоқчи эдим, лекин ойнага давоми…

Абдусаттор Содиқов. Тушларимга киринг, онажон (қисса)

ВИДО Онам оламдан ўтибди! Бу совуқ хабардан танам жунжикиб, баданимга саноқсиз игналар санчилгандек, бутун вужудим титраб кетди. Қишлоққа, онам яшаган ҳовлига қанчалик шошилмай, ошиқмай, оёқларим худди менга бўйсунмаётгандек, юришим унмасди. Бир чойнак чой ичгунча етадиган манзил менинг назаримда соҳили кўринмайдиган давоми…

Абдужалол Раҳимов. Матонат (қисса)

1 Ўшанда Толибжон ўн етти-ўн саккиз ёшларда эди. Мурти сабза уриб, йигит бўлиб қолган пайтлари. Шаҳардаги билим юртида ўқирди. Ҳар шанба уйига келиб, якшанбада қайтади. Қаҳратон қиш оламга совуқ нафасини уфуради. Осмон қовоғи солиқ одамдек тунд. Қават-қават ёққан қор музлаган. давоми…

Байрам Айтмурод. Оға (ҳикоя)

Уфқ қонталаш бўлиб келаверди. Қумлитовнинг тўридаги бир чети ҳовузга, бир томони шолизорга туташ Қурбон қассобнинг ҳовлисида уй эгалари ғимирлаб, кириб-чиқиб юрибди. Ўрол гўштни жиклаб, паловга деганни бўлак, уйда осиладиган бош қозонга деганни алоҳида, қўноқ уйларга тарқатиладиганни бўлак ажратди, ундан кўз давоми…

Ziyouz порталидан янги лойиҳа: Ҳафта ҳикояси

2018 йилдан Ziyouz порталида ҳар ҳафта жаҳон ва ўзбек адабиётидаги энг яхши ҳикояларни бериб бориш режалаштирилган. Энг яхши ҳикоялар мутахассислар ва мухлислар танлови асосида сараланади. Кўпинча биздан қайси ҳикояларни ўқийлик, деб сўрашади. Лойиҳадан мақсад ҳам ўқувчиларга энг яхши ва қизиқарли давоми…

Буробия Ражабова. Амир Темурнинг илк тадқиқотчиси (“Бобурнома” мисолида)

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асарини дунё олимлари якдиллик билан қомусий асар сифатида баҳолашган ва шу билан бирга темурийлар  Уйғониш даври ва Бобур мавзуини ёритиш бўйича мукаммал манба деб билишган. Асарнинг ўзига хос муҳим  жиҳатларидан бири унда тарихий шахслар, буюк сиймолар, давоми…

Қирғиз мақоллари (83 та)

• Тоғу тошни сел емиради, инсонни — ҳасад. • Тирик сичқон ўлик шердан афзал. • Шер ўлжадан эмас, ғалабадан қувонади. • Йиғи ва кулги ёнма-ён. • Бировнинг айблари тез кўринади, ўз айбингни ўлим олдида ҳам англолмайсан. • Бири кулади, бири давоми…