Хитой халқ чолғулари оркестри Тошкентда концерт берди

Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида Хитой янги йили – Баҳор байрамига бағишланган концерт дастури бўлиб ўтди. Тадбирнинг очилиш маросимида сўзлаган Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь хоним меҳмонларни шарқона янги йил билан табриклади. Маърифий давоми…

France Diplomatie сайтининг рус тилидаги версияси ишга тушди

Рақамли дипломатияни ривожлантириш лойиҳаси доирасида Франция дипломатия идораси сайтининг рус тилидаги версияси ишга туширилди. Эндиликда дунёдаги 300 миллиондан ошиқ русийзабон аҳоли Франциянинг Европа ва ташқи ишлар бўйича вазирлиги фаолияти билан бевосита ўз тилида танишиш имконига эга бўлади. Ҳозирга қадар France давоми…

Тошкентда турк фильмлари фестивали бўлиб ўтади

Жорий йил апрель ойида Тошкентда турк фильмлари фестивали ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу борада “Ўзбеккино” миллий агентлиги Бош директори ҳамда Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Маданият ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчиси Жесим Чалабий учрашувида сўз борган. Кино кунлари доирасида Ўзбекистон ва Туркия киноусталари ўртасида давоми…

Хосият Бекмирзаева. Навоий ва Бобур

Навоийнинг идеал ҳукмдор ҳақидаги орзулари Бобур фаолиятида муайян даражада акс этган. Бобур ўзи тузган “Буюк империя”да ислоҳотлар ўтказган ва мафкурасини мустаҳкамлаган. Бунинг назарий асосларини яратиш мақсадида диний‑фалсафий асарлар, ҳарб ишига оид китоблар ёзган. “Мубаййин” ва қатор рисолалари бунга далилдир. Алишер давоми…

Дадахон Нурий. Изтироб (бадиа-роман)

Дадахон Нурий. Изтироб. Маънавий-ахлоқий бадиа-роман. Тошкент, 2017. Дадахон Нурий буюк адиб Абдулла Қаҳҳорнинг кенжа шогирдларидан ҳисобланиб, у кишининг оқ фотиҳасини олган ёзувчи. Шунингдек, сал кам олтмиш йил мобайнида ардоқли шоиримиз Эркин Воҳидовнинг яқин ука – шогирди бўлиб, ёнида юрган. Ва давоми…

Шуҳрат. Танланган асарлар. 3 жилдлик. 3-жилд. Шинелли йиллар

Шуҳрат. Танланган асарлар. 3 жилдлик. 3-жилд. Шинелли йиллар: Роман. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1980. Қўлингиздаги ушбу китобга атоқли ўзбек адиби Шуҳратнинг “Шинелли йиллар” романи киритилди. Муаллиф мазкур асарида Иккинчи жаҳон уруши даврида фронтда мислсиз қаҳрамонликлар кўрсатган ва мамлакат давоми…

Шуҳрат. Танланган асарлар. 3 жилдлик. 2-жилд: Роман. Ҳикоялар

Шуҳрат. Танланган асарлар. 3 жилдлик. 2-жилд: Роман. Ҳикоялар. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1980. Атоқли адиб Шуҳратнинг ушбу китоби «Олтин зангламас» романи ва ҳикоялардан ташкил топди. Муаллиф асарларида эътиқод ва олижанобликни тараннум этади. МУНДАРИЖА Олтин зангламас. Роман Ҳикоялар Балоғат давоми…

Шуҳрат. Танланган асарлар. 3 жилдлик. 1-жилд: Шеърлар

Шуҳрат. Танланган асарлар. 3 жилдлик. 1-жилд: Шеърлар. Туркумлар. Тўртликлар. Ҳажвлар. Болаларга. Таржималар. Сўз боши муаллифи: М. Қўшжонов. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1978. Қўлингиздаги ушбу китобга атоқли адиб ва шоир Шуҳратнинг турли йилларда ёзилган шеърлари жамланди. Муаллифнинг «Жангчи блокноти», давоми…

Захариас Топелиус (1818-1898)

Захариас Топелиус (Zacharias Topelius) – Финляндия адабиётининг атоқли намояндаси, шоир, адиб, драматург. Миллати – швед. Унинг романтик руҳдаги лирикаси табиат билан уйғунлашиб кетган, табиат ранглари шоир қаламида тиниқ, рамзий тарзда акс этади. Топелиуснинг бетакрор, мусиқий, жарангдор шеърияти: “Рангин арчагул” (1844–1854), давоми…