Элдор Мухторов. Бизга замондош Шекспир

Улуғ инглиз драматурги Вильям Шекспир 1564 йил 23 апрелда Англиянинг Стратфорд шаҳрида дунёга келди. Буни қарангки, Шекспир туғилишидан икки ой муқаддам Римда итальян Уйғониш даврининг буюк мусаввири, Сикстин капелласидаги ғаройиб суратларнинг муаллифи, ўз даврининг даҳо ижодкорларидан бири Микеланжело вафот этган давоми…

Икки авлод овози. Бугунги адабий воқеликка бир назар (суҳбат) (2015)

Бугун дунё мафкура майдонида жуда кучли, зиддиятли муаммолар рўй бермоқда. Инсон шахсига ёндашувнинг ўзгарганлиги, минг йиллик маънавий қадриятларнинг таназзулга учраётганлиги мамлакатлар тақдирини боши берк кўчага олиб кирмоқда. Бу жараён бевосита инсон қалби ва руҳининг асосий мураббийи ҳисобланган адабиёт ва санъат давоми…

Дунёнинг буюк романлари: Абдулла Қодирий. Ўткан кунлар

ИШТИРОК ЭТУВЧИЛАР Отабек – “оғир табиатлик, улуғ гавдалик, кўркам ва оқ юзлик, келишган, қора кўзлик, мутаносиб қора қошлиқ ва эндигина мурти сабз урган бир йигит” – романнинг бош қаҳрамони, савдогар, Юсуфбек ҳожининг ўғли, бир муддат Тошкентдаги Бекларбеги мадрасасида таҳсил олган, давоми…

Ўктам Мирзаёр. Холдош (ҳикоя)

Кейинги пайтда Холов ўз фамилияси ҳақида кўп ўйлайди. Шу пайтгача эътибор бермаган экан. Бунга ҳамхонаси – Шоҳиданинг шамаси сабаб бўлди. Шу десангиз, юзидаги чақалоқ тирноғидай холга қўли беихтиёр бориб келаверадиган бўлиб қолди. Бир гал суҳбатлашиб туришганида Шоҳида қўли­ни деярли унинг давоми…

Ҳорис Холиқ (1966)

Ҳорис Холиқ (حارث خلیق) – шоир, ёзувчи, “Ишқ тақвими”, “Сенинг севгинг” сингари ўнга яқин шеърий тўплам муаллифи. Шеърлари бир қанча халқаро антологияларда чоп этилган. 2013 йилда урду тилли шоирлар ўртасида ўтказилган халқаро адабий танлов ғолиби бўлган. У ВА МЕН У давоми…

Парвин Шокир (1952-1994)

Шоира Парвин Шокир (پروین شاکر) АҚШнинг Гарвард университетида таҳсил олган. Фаолиятини ўқитувчиликдан бошлаган, сўнг давлат идораларида хизмат қилган. Урду тилида ижод қилган шоира жаҳонда Покистон шеъриятининг ёрқин вакилларидан бири сифатида таниқли. Асосан верлибр ва ғазал жанрида шеърлар ёзган. 1994 йил давоми…

Заҳро Нигоҳ (1937)

Шоира Заҳро Нигоҳ (زہرہ نگاہ) Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида туғилган. 1947 йилда Покистонга кўчиб келган. Ўтган асрнинг 50-йилларида таниқли шоира сифатида шуҳрат қозонган. Бир неча телесериаллар муаллифи. ОЙ РАНГЛИ ДАРАХТ Тушда бўлганидай ўтган кеч эсимга олдим, боғимнинг бир четида дарахт ой давоми…

Аҳмад Надим Қосимий (1916-2006)

Аҳмад Надим Қосимий (احمد ندیم قاسمی‬‎) – шоир, адабий танқидчи, журналист. Элликдан зиёд бадиий, илмий-оммабоп китоби чоп этилган. У ярим аср мобайнида адабиёт журналининг бош муҳаррири вазифасида фаолият юритган. “Ёмғир томчилари” (1944), “Гул ёлқини” (1953), “Вафо саҳроси” (1962) каби китоблари давоми…

Анис Наги (1939-2010)

Таниқли шоир, урду адабиёти бўйича фан доктори унвонига эга адабиётшунос Анис Наги (انیس ناگی) 60-йиллар адабий ҳаракатининг пешқадамларидан саналади. Янги шеърият ва экзистенциализм оқими тарафдори. У Пабло Неруда, Альбер Камю ва Жан-Поль Сартр асарларини урду тилига таржима қилган. Адиб 2010 давоми…

Аҳмад Фараз (1931-2008)

Аҳмад Фараз (احمد فراز) – шоир, адабиётшунос. Пешовар университетида ўқиб, урду ва форс тили, адабиёти бўйича магистрлик даражасини олган. Фаолиятини Покистон радиосида сценарийнависликдан бошлаган. Кейинчалик Пешовар университетида урду тили ва адабиётидан дарс берган. Покистон Миллий китоб фонди раиси вазифасида фаолият давоми…