Улуғбек Ҳамдам. Йўл (фалсафий роман)

Мен бир ожиз томчиман, аммо юрагимда уммон соғинчи яшайди. Мавлоно Румий ТУШДАН ОЛДИНГИ ВОҚЕА Овоз келди! Ово-о-оз!.. Эшитяпсизми, ғойибдан бир овоз келди! Дунёларни тўлдириб эмас, йўқ, балки йўл каби узун, йўл каби сирли-сеҳрли овоз келди. Бақирган эмас, шивирлаган овоз! Лекин давоми…

Эшқобил Шукур. Ҳамал айвони (видео)

ҲАМАЛ АЙВОНИ Ҳамал айвонида куйлайди ҳаво, Қизғалдоқ қўшини қирларга тушди. Мени етаклаб ўт, эй Қари Наво, Юрагим юртида юлдузлар пишди. Адирлар эгнида ям-яшил қабо, Шамол ҳалинчакда ипак булутлар… Мени етаклаб чиқ, жон синглим Сабо, Совиган кўнглимда чақнади ўтлар. Янги кўйлакларин давоми…

Гўзаллик шайдоси эди… (Қудрат Хўжаев)

Роль актёрга эмас, актёр ролга таъсир қила билиши керак. Актёр берилган ролга ўзининг муносабати, ички бир ҳис-туйғуси билан ёндошиб талқин қила олсагина, ўша роль таъсирчан, ишонарли ва жонли чиқиши аниқ. Ушбу сўзларни Ўзбекистон халқ артисти, моҳир режиссёр, зукко педагог Қудрат давоми…

Уильям Сароян. Ҳей, ким бор? (драма)

Чекка бир қасабанинг кичик турмаси. Камерадаги йигит қошиқ билан полни оҳиста тақиллатади. Бир муддат гўё телеграфда ненидир узатаётгандек овоз беради, ўрнидан туриб, камера бўйлаб юра бошлайди. Камера ўртасида дафъатан тўхтаб, жим қотади. Афтидан ярадор бошини авайлаб ушлаб кўради. Атрофга аланглайди, давоми…

Фурқат Алимардон. Ғирбайди (ҳикоя)

Қиш бўлишига қарамай бирон марта ёлчитиб қор ёғмади. Бир-бирига икки томчи сувдек ўхшаш қишлоқ уйлари. Мўрисидан узиқ-юлуқ тутун чиқаётган уй деразасидан бир неча кун олдин ота-онасини кўргали шаҳардан келган йигирма беш ёшлардаги йигит ҳовлини кузатяпти. Анча йиллардан бери шовқинли, шошқин давоми…

Мансурхон Тоиров. Қирмиз баргли оғочлар

2005 йили Санкт-Петербург шаҳрида яримўтказгичлар физикаси муаммоларига бағишланган 6-Бутунроссия илмийконференциясида икки маърузам билан қатнашдим. Орадан кўп ўтмай, мазкур конференциядаги маърузаларим матни билан танишган чоғи, АҚШ олимларидан Денвер, Япония олимларидан эса Осака шаҳрида бўлиб ўтажак анжуманларга таклифнома олдим. Денвер конференцияси сабаб давоми…

Инсониятнинг энг муҳим 10 та ғояси (2006)

Американинг New Scientist журнали олимлар ўртасида инсониятнинг энг муҳим ғояларини аниқлаш юзасидан ўтказилган сўров натижаларини эълон қилди: Катта портлаш назарияси, Эволюция, Квант механикаси, Жамулжам назарияси, Таваккал, Хаос, Нисбийлик назарияси, Иқлим ўзгариши, Тектоника, Асл илм Катта портлаш назарияси Сўров натижаларига кўра давоми…

Умр эртаги (Ҳанс Кристиан Андерсен)

Ясси қора ликопча – “Мелодия” ёрлиғи туширилган винил пластинка бир маромда айланади… “…Ҳаммадан кейин тухумдан чиққан бечора ўрдакча хунуклиги туфайли ҳар томондан дакки ер эди. Уни ўрдакларгина эмас, ҳатто товуқлар ҳам туртиб, чўқиб, масхара қилардилар…” Тожига қон қуйилган хўроз важоҳат давоми…

Озарбайжонлик машҳур шоирлар билан учрашув бўлиб ўтди

7 июль куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида озарбайжонлик машҳур шоирлар Аждар Ўл ва Салим Бобулло ўғли билан ижодий учрашув ўтказилди. Унда Ўзбекистондаги Озарбайжон маданият маркази ходимлари, ўзбек ижодкорлари, ёш қаламкашлар иштирок этишди. Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим, филология давоми…

Нафиса Содиқова. Ўғирланган миллий бойликларимиз (1991)

Халқнинг бугунини билиш учун унинг ўтмишига назар ташланади. Қадриятларни белгиловчи мезон — бу, ўтмиш ёдгорликлари бўлиб, уларга санъат, маданий ва тарихий ёдгорликлар каби маънавий ва моддий бойликлар киради. Бу бойликлар ҳар бир халқ томонидан ардоқланиб сақланади, меҳр-муҳаббат билан ўрганилади. Шу давоми…