Сайин Муратбеков. Ултуған (ҳикоя)

Ултуғаннинг бошига оғир мусибат тушди, онасидан жудо бўлгани етмагандай, отаси ҳам қазо қилди. Ёр-биродарлар таъзия билдиргани кела бошладилар. Мотамнинг учинчи куни ҳам ўтди. Шундан сўнг ҳассакашлар бирин-сирин уй-уйларига тарқалдилар-да, энг яқин жигарлар Ултуғанни ёнларига ўтқазишиб юпатган, тасалли берган бўлдилар: − давоми…

Маҳмуд Тоир. Китоб керакдир (видео)

КИТОБ КЕРАКДИР Суврат асли нурни сийратдан олур, Сийрат эса илму ҳикматдан олур, Одамдан эзгулик, муҳаббат қолур, Саодат сайлига савоб керакдир, Кўнгилнинг майлига китоб керакдир. Китоб – дил боғида гулнинг рангидир, Китоб – оташ ичра дилнинг рангидир, У – қалбнинг камоли, давоми…

Фаррух Атаев. Муштарак илдизлар (Тилимиз ҳақидаги шахсий мулоҳазалар)

Борлиқ ҳақидаги ҳозирга қадар тўпланган жамики билимлар уммон эмас, аслида, уммондан томчидир. Бу билим ганжиналарининг яратилишида аввало инсонларнинг ақли-закоси-ю мулоқот воситаси бўлмиш тил ва адабиётнинг ўрни беқиёс. Шунинг учун бутун башариятнинг ўзаро ҳамкорлиги маҳсули бўлган кўпгина тушунчалару қадриятлар умумийдир. Масалан, давоми…

Усмон Азим. Куз кунлари, баҳор кунлари… (триптих – уч ҳикоя)

1. ИШХОНАДАГИ КЎРГАЗМА Асрор Валиевич ишнинг одами. Бугунги юмушни эртага қўймай, жон–жаҳди билан тиришиб ишлайдиганлар тоифасидан. У идорасига келиб тақаладиган юзлаб муаммоларнинг калаваларини қўлида маҳкам ушлаб туради. Бу калава чувалиб–чувалиб, адо бўлгунга қадар зинҳор–базинҳор кўздан қочирмайди. Дастурланган аллақандай машинадай бир давоми…

Наим Каримов. Истиқбол йўлида кечган умр

ХIХ аср адоғи ва ХХ аср аввалида дунёга келган авлод орасидан шундай ажойиб сиймолар етишиб чиқдики, бу авлод ўзбек халқининг маърифатли, ўзбек диёрининг озод ва обод бўлиши йўлида фидойиларча меҳнат қилди ҳамда янги ўзбек ижтимоий ва бадиий тафаккурига, янги ўзбек давоми…

Бираго Диоп (1906-1989)

Бираго Диоп (Birago Diop) – шоир, давлат ва жамоат арбоби. Шифокорлик ва ветеринария соҳаси бўйича таҳсил олган Бираго Диоп ўқувчилик йилларидан шеърлар ёза бошлаган. 1934 йили Африка халқ эртакларини тўплаб, китоб ҳолида чоп эттирган. Бу фидойилиги учун қатор мукофотлар билан давоми…

Усмон Сембен (1923-2007)

Усмон Сембен (Ousmane Sembène) – таниқли носир, шоир ва кинорежиссёр. Фаранг тилида ижод қилган. “Сенегал ўғли” ва “Янги саҳифалар” (1964) ҳикоя ва шеърлар китоби, “Харматтан” (1966) асарлари чоп этилган. КАЗАМАНС Казаманс – азим дарё, сенда замон руҳи жо. Мен дунёга давоми…

Қозоқбой Маҳмудов. Туркий байроқлар рамзи (1991)

Инсоният тарихида ҳар кандай ижтимоий ҳодисада маълум бир рамзий белгилар, тафовутлар акс этган. Рамзий белгилар маълум жамият гуруҳларининг этник, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий ҳаётини ифодалаган. Туркий халқларнинг Хун даври географик ҳолати рамзий белгилар билан ифодаланган, яъни: шарқ томон — мовий ранг давоми…

Кунвар Бечайн (1942)

Кунвар Бечайн 1942 йилда Уттар Прадеш штатининг Fозиобод шаҳрида зиёли оиласида дунёга келган. Айни пайтда шу шаҳар университетида профессор бўлиб ишламоқда. Кунвар ҳинду мазҳабига мансуб бўлса-да, ижодий ва илмий фаолиятининг катта қисмини ислом адабиётини ўрганишга ва бойитишга бағишлади. Жумладан, у давоми…

Улав Хауге (1908-1994)

Норвегиянинг ҳозирги замон етакчи шоирларидан бири Улав Хауге Улвик деган қасабада 1908 йилда туғилган. Касби боғбонлик бўлиб, бутун умрини отаси бунёдга келтирган боғни парвариш қилиш билан ўтказган. Боғбонлик, миришкорликни қўймаган ҳолда шеър санъатини ҳам эгаллаган. Улав Хауге “Кул ичидаги учқунлар” давоми…