Музаффар Аҳмад. Тилбилгич мумтоз адиб (Иван Гончаров)

Иван Александрович Гончаров 1812 йил 18 июнда Симбирскда туғилди. Унинг отаси ўзига тўқ рус савдогарларидан бўлиб, боласи эндигина уч ёшга тўлганида у оламдан ўтди. Гўдак онаси билан қолди. Онаси, гарчи ўқимаган бўлишига қарамай, боланинг соғлом, билимли, зийрак бўлиб ўсиши учун давоми…

Абай (1845-1904)

Абай — Иброҳим Қўнонбоев — XIX асрнинг иккинчи ярмида яшаб, ижод этган қозоқ шеъриятининг машъали, бастакор, файласуф ва қозоқ ёзма адабиётини асосчиси, маърифатпарвар шоиридир. У 1845 йилнинг 8 августида Семипалатинск вилоятига карашли, ҳозирги Абай тумани, Чингизтоғ бовуридаги Қашқабулоқ маконида дунёга давоми…

Нурилла Чори. Ташвиши йўқ одамлар (ҳикоя)

Бозирган чавандоз доғда қолди… Қизғалдоқнинг адоғидан кўндалангига Тагсарой оқади. Тагсаройнинг кунгай бети қари лалми (эл шундай атайди), қибласи сувот – таёқ суқсанг барг ёзади. Замони чархифалак бўлиб кетган бу кунда қози ҳам, миршаб ҳам, дўхтир ҳам тиш-тирноғи билан ерга тармашган. давоми…

Ўлмас наволар ижодкори (Манас Левиев)

Халқнинг дилида ва тилида мудом яшаб қоладиган куй-қўшиқлар яратиш фақат айрича қудратли истеъдод соҳибларигагина насиб этади. Шундай бахтга муяссар бўлган Манас Левиев ҳақида сўз кетганида, “Ўткан кунлар”, “Маҳаллада дув-дув гап”, “Мафтунингман”, “Ёр-ёр” (“Қаердасан, менинг Зулфиям?”) каби машҳур кинофильмларимизда янграган қўшиқларни давоми…

Ҳел Портер. Биринчи муҳаббат (ҳикоя)

Ота томондан бобомнинг миллати инглиз, ўзи ҳарбий ва бурни негов эди. У икки марта уйланган ва етти ўғил, тўрт қизга ота бўлган. Она томондан бобомнинг миллати швейцар бўлиб, бу ҳам негов бурун эди, деҳқончилик қиларди, биргина хотиндан олти ўғли, олти давоми…

Абдулла Улуғов. Туш – ғаройиб жумбоқ

Ҳар бир одам ўзига хос сирли олам бўлгани боис ўзи учун ҳам, бошқалар учун ҳам ҳамиша жумбоқдир. Одам ақл-идрок даражаси, ижтимоий мавқеи, ҳаётий тажрибасининг кўп-озлигидан қатъи назар, адашади, хато қилади, янглишади ва шу жараёнда аста-секинлик билан ўзини ва теварак-атрофидаги оламни давоми…

Ирода Ваҳобова. Саркаш Виссарион (Виссарион Григорьевич Белинский)

Замондошларининг гувоҳлик беришича, Виссарион Белинский ниҳоятда саркаш, ўз қарашларини ниҳоятда қатъият билан ҳимоя қиладиган, бўйсунмас инсон бўлиб, оддий сўзлашувда бироз тутилиб, қийналиб гапирар экан. Аммо бирор жиддий адабий-эстетик ҳодиса хусусида сўз кетса кўзлари ёниб, эҳтирос билан сира тутилмасдан соатлаб маъруза давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Адабиёт – олдинда ёнган чироқ

Дунё шиддат билан ўзгариб бораяпти. Худди шундай эврилишлар майдонида қолган “адабиётнинг қўли”дан нима келади? У олам равишига таъсир қила оладими? Ёки чирпиниб нималар қилмасин, нималар демасин, ҳаммаси бекору бекорчи валақлаш бўлиб чиқаверадими, деган оғриқли саволлар ўқтин-ўқтин хаёлимизни банд этади. Чунки давоми…

Стив Жобс: “Хаёлга ошно бўл, хатодан қўрқма”

Стив Жобс (1955-2011) ҳаётлик давридаёқ машҳурликнинг энг юқори чўққисини забт этган дунёнинг ноёб шахсларидан бири ҳисобланади. У бу мартабага нафақат ахборот технологиялари ва бизнес оламидаги муваффақи­яти, балки ғайритабиий истеъдоди шарофати билан эришган. Уни дунёни ўзгартира олган инсон, узоқни кўра олувчи давоми…