Турсунбой Адашбоев. Устозлардан юққан “нуқсон” (2013)

Кечагидек эсимда, биринчи машқим олтинчи синфда ўқиётганимда “Тонг юлдузи” (собиқ “Ленин учқуни”) газетасида босилган эди. “Қирғизистон ҳақиқати” респуб­лика газетасида ҳажвий шеърлар учун эълон қилинган танловда иккинчи ўринни олганимдан сўнг мусаҳҳиҳ бўлиб ишлашга таклиф қилишган. 1958 йилнинг май ойи эди. Муҳарриримиз давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Халоскор “Ёшлик”им ёхуд сўз қудрати (2013)

Табиат ва оиладаги муҳит менда адабиёту санъат ҳавасини уйғотган, деб ҳеч иккиланмай айтгим келади. Чунки мен туғилиб ўсган жойнинг табиати шундай сўлим эдики, унинг қучоғида яшаб туриб, масалан, шеърга ошно тутинмаслик ёки ўз-ўзидан хиргойи қилиб қўшиқ айтмаслик, ярим муболаға билан давоми…

Алишер Назар. Маънавий таҳдид шарпаси

Қарашлар, фикрлар, мулоҳазалар Назаримда одамиятнинг онгли ҳаёти бошланган кундан ер юзида курашлар даври бошланди. Яратган зот улуғ Китобида дарж этганидек, улар бир-бирларини танишлари ва дўст тутишлари учун халқлар ва қабилаларга ажратиб қўйгандан бошлаб эса бу курашларнинг кўлами кенгая бошлади. Асрлар давоми…

Исажон Султон. Интернет адабиёти (2013)

Йигирма биринчи аср сўнггида инсониятга тақдим этилган ҳайратланарли восита – Интернет маданиятимизга, санъатимиз ва адабиётимизга қай даражада кучли таъсир қила олади, у таъсир яхшими-ёмонми, деган баҳслар анчадан бери давом этиб келмоқда. Модомики, гап Интернетнинг адабиётга ва адабий муҳитга таъсири ҳақида давоми…

Нурбой Абдулҳаким. Янги замон шеърияти: тамойиллар, изланишлар (2013)

Орзудан маҳрум қолган инсон тубанлик сари қулашга маҳкум бўлгани сингари идеалдан бебаҳра жамият ҳам таназзул гирдобига тушиши муқаррардир. Инсон орзуси, жамият идеали эса адабиётда акс этади. Адабиёт миллий шаклда намоён бўлар экан, нафақат алоҳида шахсларнинг, миллатнинг орзу-идеалларини ифодалайди. Бу ҳол, давоми…

Сотим Аваз. Кўҳна қалъа фарзанди (2013)

Болалигим ўтган Кўҳна қалъани ҳануз кечагидай хотирлайман. Бир-бирига туташиб кетган, пасту баланд синч уйлардан иборат эди у. Шифтига қўл узатса етгудай икки хонаю бир даҳлиздан иборат уйимизнинг поли ўрнига пишган ва хом ғишт аралаш терилган эди. Отам уруш қатнашчиси, юк давоми…

Умрзоқ Ўлжабоев. Олмос истеъдод жилоси

Устоз Озод Шарафиддинов табиатан кулгига, ҳар хил ҳазилларга мойил инсон эдилар. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ў.Ҳошимовнинг «Шумликлар» туркумига кирган ҳикояларини ўқиган киши бу гапларнинг қанчалик тўғри эканлигига амин бўлади. Домла қатнашган даврада ҳамиша ўзгача бир руҳ, алоҳида кўтаринкилик, самимий кайфият ҳукмрон давоми…

Янги авлод овози (Қозоқбой Йўлдошев, Умарали Норматов, Иброҳим Ғафуров) (2013)

ХУЛОСА: Иброҳим Ғафуров жавоблари: Ўзбекистон ва унинг халқи кўз очиб юмгунча Истиқлолнинг чорак асрига яқинлашиб қолди. Адабиётчилар учун бу энди адабий жараёнлар борасида масофадан туриб фикрлаш ва айрим хулосалар чиқаришга имкон беради. Бугун ҳамда эртага қандай йўллар, йўналишларда ёзиш маъқул, давоми…

Янги авлод овози (Раҳмон Қўчқор, Абдуқаюм Йўлдош, Исломжон Ёқубов, Абдунаби Ҳамро) (2013)

Раҳмон Қўчқор жавоблари: 1. Тан олиб айтиш керакки, ўтган асрнинг 70-йиллари адабиётга кириб келган авлод, ўзидан олдинги ижодкорлар тажрибаларини инкор этмаган ҳолда, миллий адабиётда катта бир тўлқинни ҳосил қила олди. Анвар Обиджон, Шавкат Раҳмон, Усмон Азим, Хуршид Даврон, Муҳаммад Раҳмон, давоми…

Янги авлод овози (Назар Эшонқул, Дилмурод Қуронов, Раҳимжон Раҳмат, Баҳром Рўзимуҳаммад) (2013)

Назар Эшонқул жавоблари: 1. Сиз айтган авлодлар бўлиниши кўпроқ поэзияга хос. Назм – дунёвий анъаналар, усуллар, синовлар ва шаклларни ўзида синаб кўрди, тараққиёт босқичига чиқиб олди. Наср ҳақида мен бундай деб айтолмайман. Назаримда, насрга нисбатан жараён бир мунча бошқачароқ кечгандай. давоми…