Олим Тошбоев. Давлат тили: туғилиш азоби

Она тили ҳақида гап кетса, хаёлимга энг аввал Абдулла Ориповнинг 60-йиллар бошида ёзган “Она тилимга” шеъри келади. Унда: “Она тилим сен борсан, шаксиз, Булбул куйин шеърга соламан. Сен йўқолган кунинг, шубҳасиз, Мен ҳам тўти бўлиб қоламан”,  – деган сатрлар бор давоми…

Нарзулла Аҳмедов, Абдураҳим Убайдуллаев. Тил, китоб, саводхонлик (1989)

Тил — онгнинг, ёзув ва китоб эса ҳар иккаласининг амалий, ҳақиқий ифодаси эканлиги азалий ҳақиқатдир. Шу жиҳатдан миллий тил ва ёзув битилган китобларни шунчаки саводхонлик белгиси деб изоҳлаш, нари борса, бир ёқламалик бўлур эди: аслида уларни муайян миллатга мансуб кишилар давоми…

Анвар Ҳожиаҳмедов. Илмга садоқат (1989)

Улуғ Ватан уруши давом этаётган 1943 йилнинг баҳори. Ўзбекистон ССР Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтининг илмий ходими Ғулом Каримов машҳур шарқшунос ва адабиётшунос олим Евгений Эдуардович Бертельс Тошкентга кўчиб келиб, шу илмий даргоҳда иш бошлаётганини эшитиб қувониб кетди. Эртаси давоми…

Отаули. Афандининг йўриғи (эссе)

Топқирлик Ўзбек халқининг севимли қаҳрамони Хўжа Насриддин афандининг фазилатлари кўп. Бу қаҳрамоннинг ўта билағонлиги, топқирлиги, сўзамоллиги, эпчиллиги, софдиллиги, одиллиги, дадиллиги, мардлиги, тантилиги тилларда достон! Жаноби Афанди нафақат ўзбек, усмонли турк, озарбайжон, қозоқ, туркман, қирғиз, қорақалпоқ, татар, бошқирд, уйғур ва бошқа давоми…

Иқбол Қўшшаева. Ерга қўнмайдиган қушлар…

Бир таскин илинжида оқаётган кунлар оқимидан маъно излайсан. Ҳаёт “силай-силай” ўзининг рафторига солаётган юрагингни кафтингга олиб томоша қилганда савол сизиб чиқади: хаёлларимни тўзғин, руҳимни сарсон кўйга чалинтирган илдиз қаерда?… “Офтоб чиқди оламга, югуриб бордим холамга” деб чопқиллаган болалигим кўздан ғойиб давоми…

Бобомурод Даминов. Тил равнақи (1989)

Иттифоқимизга бирлашган миллатларнинг ҳаммаси тенг ҳуқуққа эга. Бироқ шахсга сиғиниш ва турғунлик даврида ленинча миллий сиёсатимиз принциплари бузилди. Уруш йиллари Қрим татарлари, Волга бўйи немислари, қалмоқ, Кавказ туркий халқларига нисбатан зўравонлик ишлатилди. «Дўстлик», «байналмилал» деган тушунчалар ҳам кўпинча бир ёқлама давоми…

Асад Дилмурод: Тарихий меъёр ва эстетик масъулият (2018)

Ёзувчи Асад Дилмурод билан суҳбат – Тарихий мавзу масъулиятли бўлганидан ташқари ғоят сирли ҳамда у билан дўстлашиш мушкул экани яхши аёндир. Сиз эса ана шу оғир ижодий вазифа ижросини маълум даражада эплагансиз. Хўш, бунга қачон ва қандай шароитда эришгансиз? – давоми…

Александр Файнберг. Келажакни ўйлаб (1989)

Олдиндан айтиб қўя қолай, Ўзбекистонда ҳаёти кечаётган ҳар бир одам республика туб аҳолисининг миллий тилини ўрганиши керак, деб фикр билдираётганларнинг сўзларига тўла қўшиламан. Лекин шу билан бирга кўнглимда туғилган баъзи фикрларни ҳам айтишим зарур, деб биламан. Миллий муносабатлар масаласида тил давоми…

Янгиланиш умиди (давра суҳбати, 1990)

Ўзбек адабиётшунослигининг бугуни ва келажаги кўпчиликни қизиқтиради. Қуйида эътиборингизга ҳавола қилинаётган суҳбатда Ўзбекистон Фанлар дорилҳикмаси Тил ва адабиёт институтининг ёш олимлари иштирок этадилар. Сувон Мели, филология фанлари номзоди: — Илм-фан нисбатан қотиб қолган соҳа. Бу айниқса турғунлик даврида янада газак давоми…

Наим Каримов. ХХ аср ўзбек адабиёти­ жаҳон адабиёти контекстида

Ҳар бир миллий адабиёт қайси тилда ва қайси жуғрофий минтақада яратилган бўлмасин, жаҳон адабиётининг таркибий қисми ҳисобланади. Фақат бундай шарафга эришиш учун бу адабиёт шаклланиш ва ривожланиш йўлини босиб ўтган, бошқа миллий адабиётлар билан ижодий алоқада ҳаракат этаётган бўлиши лозим. давоми…