Ҳайвонлар қанча ухлайди?

Уйқу — барчага тааллуқли ҳодиса. Жами тирик мавжудот унга эҳтиёж сезади. Уйқунинг давомийлиги кўплаб омилларга боғлиқ бўлади. Россия Европа қисмининг марказий ва жанубий минтақаларида уйқуни ниҳоятда яхши кўрадиган мўъжазгина бир ҳайвон яшайди. Унинг номини ҳам уйқучи деб аташади. Бутун кунни давоми…

Ҳайвонлар санашни биладими?

Эҳтимол, сизга циркда оддий арифметик масалаларни еча оладиган, ўргатилган тюленлар, айиқлар, итларни кўриш насиб этгандир. Шундай пайтда бу ҳайвонлар санашни билар эканда, деган тасаввур пайдо бўлади, тўғри эмасми? Аммо аслида ҳеч ҳам бундай эмас. Бу ҳолатда тюлен ёки ит ўз давоми…

Ҳайвонларни ўқитиб бўладими?

Ҳаммаси «ўқитиш» деганда нимани тушунишимизга боғлиқ. Албатта, ҳайвонларга қўшиш амалларини ёки расм солишни ўргатиб бўлмайди. Аммо уларни туғилганиданоқ хос бўлган инстинктларга нисбатан бошқачароқ тутишга ўргатиш мумкин бўлади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, барча гуруҳлардаги ҳайвонларни ўргатиш мумкин, дея олмаймиз. Чунки улар давоми…

Нима учун ҳайвонлар гаплаша олмайди?

Аксари ҳайвонлар ўзаро мулоқотда бўлиши мумкин, аммо уларнинг ҳеч қайси бири одам сингари гаплаша олмайди. Яъни бирорта ҳайвон сўздан фойдаланмайди. Қушлар сайрайди, бошқа қушларга тушунарли бўлган товушларни чиқаради. Ҳайвонлар мулоқотда ҳид, ҳаракат, товушлардан фойдаланади, улар шодлик, ғазаб, қўрқувни ифодалаши мумкин. давоми…

Ҳайвонлар ақл билан иш кўра оладими?

Барча ҳайвонлар, ҳатто деярли доимо инстинкт асосида ҳаракат қиладиган ҳайвонлар ҳам бутун ҳаёти давомида айрим «юмуш»ларни бажаришга ўрганишига тўғри келади. Бундай ўрганиш жараёни доимо ҳам бир хилда кечавермайди. Кўп ҳолларда биз ҳайвон бирор нарсани «ўрганяпти» деб ўйлаганимизда аслида у ўзидаги давоми…

Ҳайвонларнинг кўзлари тунда ёнадими?

Тунда йўл юришга тўғри келганлар қоронғиликда ҳайвонларнинг ёниб турган кўзларини кўрган бўлишлари мумкин. Бу кўзлар ўз-ўзидан ёниб туради деб тахмин қилиш табиий. Аслида эса бу ёниш қандайдир бир манба, масалан, автомобил фарасидан чиқаётган ёруғликнинг кўзда акс этишидир. Ёруғликнинг акс этиши давоми…

Нега ҳайвонлар тузни яхши кўради?

Одамларнинг ҳам, ҳайвонларнинг ҳам тузли овқатга, озиққа ўчлиги жонли табиатнинг энг ажиб сир-синоатларидандир. Биз инсон минг йиллар мобайнида тузни қадрлаб келганини ва ундан таом тайёрлашда фойдаланганлигини биламиз. Қадимий Мексикада туз шунчалар зарур маҳсулот ҳисобланганки, ҳар йили гўзал қизлардан бири туз давоми…

Ҳидлар тили нима?

Ҳайвонлар ҳидлар тилини билган ҳолда туғиладими ёки уни вақти келиб ўрганадими? Бу масалада биологлар ўртасида якдил фикр йўқ. Тажриба кўрсатишича, масалан, оддий сичқонда феромон хотира ғоят даражада кучли, у оиланинг ўнлаб аъзолари тўғрисидаги ахборотни ёдида қаттиқ тутади. Шу ўринда қизиқарли давоми…

Ҳайвонларга бурун нима учун керак?

Бурун энг аввало ҳидни сезиш учун керак. Ҳидлар олами ҳайвонлар учун алоҳида аҳамиятга молик. Уларга шамоллар ва оқимлар яхши ёки ёмон хабарларни олиб келади, бошқа ҳайвонларнинг муаттар ҳидлари ўрнашган тошлар ва буталар «Хуш келибсиз!» ёки «Чегара бузилмасин!» дея хабар бериб давоми…

Феромонлар нима?

Олимлар дунё оддийгина ҳидлар билан эмас, балки ҳид-сигналлар билан тўлалигини аниқлаганлар. Ҳар сонияда ҳавода сон-саноқсиз даъватлар, ваъдалар, эътирозлар, огоҳлантиришлар ҳар томонга тарқалади. Айтиш лозимки, ахборот алмашишнинг кимёвий йўли — қадимийлардан бири, балки ҳатто энг қадимийсидир. Ҳозирги кунда тирик организмлар ўзига давоми…