Қудрат ва ожизлик ҳақида мақоллар

Армондан қолсанг ҳам, дармондан қолма. Арпасиз от довон ошолмас. Арслон хуружи шерда, Шер хуружи эрда. Арслоннинг бўкиргани — тўнғизнинг ўлгани. Бағридагини олдирган оғзидагини олдирар. Биров сўраб ейди, Биров бураб ейди. Бойнинг ити ҳурағон, Оти юрағон бўлар. Бойнинг иши фармон билан, давоми…

Фойда ва зарар ҳақида мақоллар

Арақ ичган, Ўзига кафан бичган. Ароқхўр, Ўзига қонхўр. Аччиқ — душман, ақл — дўст. Балиқ чуқур сойни, Одам яхши жойни истар. Баримтадан қўрққан мол йиғмас, Чигирткадан қўрққан экин экмас. Бекорга мушук офтобга чиқмас. Бефойда сўзни айтма, Фойдали сўздан қайтма. Бефойда давоми…

Масъулият ва масъулиятсизлик ҳақида мақоллар

Бекор отнинг боши ўтлар, Боғлиқ бўлса, яхши ўтлар. Бекор ўтиргунча, бекор ишла. Бепарво дўстдан ёғоч яхши. Бир нафаслик муҳаббат, Бошга келтирар офат. Болага иш буюр, Орқасидан ўзинг югур. Бошлиқ бўлиш осон, Бошламоқ қийин. Боқ отингни арпа билан, Боқар қази-қарта билан. давоми…

Тақдир ва тадбир ҳақида мақоллар

Аёл деган палахмон тоши, Қаерга отса, шу ерга тушар. Ажал етди, Девона қабул қилди. Ана гўр, мана гўр, Ишонмасанг, бориб кўр. Асов отни тақа тўхтатар. Асраган кўзга чўп тушар. Асраган қўл синар. Асрайман деса бало йўқ, Ўламан деса — даво. давоми…

Вақт ва фурсат қадри ҳақида мақоллар

Аввал келган ҳўкиз Сувнинг тозасини ичар. Аввалги савдо — савдо, Кейинги савдо — ғавғо. Барвақт қилинган ҳаракат, Ҳосилга берар баракат. Баҳорги беғамлик — кузги пушмонлик. Баҳорги ҳаракат — кузги баракат. Баҳорнинг бир куни йилга татир. Баҳорнинг бир куни қишни боқар. давоми…

Имкон ва имконсизлик ҳақида мақоллар

Балиқнинг тириклиги сув билан, Одамнинг тириклиги одам билан. Балиқнинг ҳам саккиз қаноти бор. Бекорга зўр берма, белинг синар. Бозорнинг қопқаси йўқ, Овулнинг — эшаги. Бол сотган бармоғини ялар. Бор — борича, йўқ — ҳолича. Бор бўлса — кабоб, Йўқ бўлса давоми…

Фаровонлик ва етишмовчилик ҳақида мақоллар

Акангда бўлса, сўрайсан, Уйингда бўлса, ялайсан. Арпа еган от ўйнар, Макка еган тот ўйнар. Ариқ тўймаса, балиқ тўймас. Балиғи йўқ кўли қурсин, Кийиги йўқ чўли қурсин. Бермаса ҳам бой яхши, Емасанг ҳам мой яхши. Бир тариқдан бўтқа бўлмас. Бир товуққа давоми…

Эҳтиёткорлик ва эҳтиётсизлик ҳақида мақоллар

Авайлаб сўзла сўзингни, Деворнинг ҳам қулоғи бор. Авайлаб учмаган қуш Қанотидан айрилар. Аввал отингни тақала, Кейин йўл тарда. Аёлнинг нозидан қўрқ, Аҳмоқнинг — сўзидан. Айиқни йўқласанг, таёқ ол. Айтган жойнинг завқи бор, Айтмаган жойнинг — хавфи. Айтган сўзни ютиб бўлмас. давоми…

Мамнунлик ва афсусланиш ҳақида мақоллар

Ари чақди деб аразлама, боли бор. Бир минсанг ҳам йўрға мин, Булкилласин буйрагинг. Бир ҳўпласанг, май ҳўпла, Қилқилласин юрагинг. Бол дедим, балога қолдим. Бола, боланинг иши чала. Борники фармон билан, Йўқники армон билан. Бўлувчига оз, Оз ҳам бўлса соз. Бўғизим-бўғизим, давоми…

Тозалик, соғлик ва беморлик ҳақида мақоллар

Аёлнинг сариштаси — Рўзғорнинг фариштаси. Бедард ёнида гапирсанг, боши оғрир. Бемор ўзига ёқмаган овқатга ўч. Бир кунлик иситмаҚирқ кунлик кучни олар. Бойликнинг боши — соғлиқ. Бола соғлиги — она бойлиги. Бош армони бўлмаса, Мол армоаи армонмас. Бош омон бўлса, дўппи давоми…