Абдурауф Фитрат. Юрт қайғуси (она билан ўғил)
— Она! Нечунгина йиғлайсан? Бугун саодатга эришдик, яна қайғурасанми? Бугун ўз тилагингга етишдинг, кўз ёшларингни тўкадирсанми?Эмди қайғурмоқ чоғи битди, йиғламоқ палласи йўқ бўлди, роҳат кунларинг етишди, онам!