Ғафур Ғулом. Кўнгилсизнинг “қилиғи” (ҳикоя)

Бир танча бўлиб гурунглашиб, ғўза чувиб ўлтирган қиз-жувонлар қўярда-қўймай Сарвар холадан ўтган гаплардан ҳикоя сўйлатмоқчи бўлдилар. Сарвар хола қўлидаги кўсакнинг оғзини ёрар экан, жавоб кутиб тикилган жувонларга қаради-да:— Қуриб кетсин ўша бемаъни гаплар, ишларингизни қилсаларинг-чи, айланайлар,— деди. Бунга Мукамбарой унамай:— давоми…

Ғафур Ғулом. Менинг ўғригина болам (ҳикоя)

Отамизнинг ўлганига анчагина йил ўтиб кетди. Бу йил — ўн еттинчи йилнинг кўкламида онамиздан ҳам ажралиб, шум етим бўлиб қолдик. Биз тўрт етимдан хабар олиб туришга катта онам — онамнинг оналари Роқиябиби келиб турибдилар. Бу кишини биз эркалаб «қора буви» давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз (роман)

Муҳаббатнинг саройи кенг экан, йўлни йўқотдим-ку, Асрлик тош янглиғ бу хатарлик йўлда қотдим-ку. Карашма денгизин кўрдим, на нозлик тўлқини бордир, Ҳалокат бўлгусин билмай қулочни катта отдим-ку. Ажаб дунё экан бу ишқ дунёси, аё дўстлар, Бу дунё деб у дунёни баҳосиз давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Ёрқиной (драма)

ЁРҚИНОЙ6 пардали афсонавий томоша Водийи ваҳдат ҳақиқатда мақоми ишқдир,Ким мушаххас ўлмас ул водийда султондир гадо. Фузулий Тотли ва бой тили билан эртак (чўнчак) айтиб бериб, шу асарнинг ёзилишига сабаб бўлган кампир опага ҳурмат билан бағишлайман.Чўлпон БИРИНЧИ ПАРДА Бу парда ўн давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Новвой қиз (ҳикоя)

I Қилғилик қилиниб, бечора қизнинг қизлиги олиниб, бўлар иш бўлиб битгандан кейин, иккаласи жимжит бўлиб икки томонга чўзилишдилар. Уйнинг ичи, ташқари ҳовли, кўча-кўй худди тонг отишидан сал бурунғи вақтлардай — чуқур, вазмин ва тинч бир жимликка ботқон эди. Баъзи-баъзидагина пастак давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Килеўпатра (ҳикоя)

Эй Мисрнинг тангриси, Нилнинг маликаси Килеўпатра!Ойдин кечаларда, сирли Нилнинг бўйларида узун этакларингни майсалар, гуллар устидан судраб юруб янги очилғон вафо ҳидли нилуфар чечаги узубсан. Ўзингни елпиб турғу¬чи қулға чечакнинг фазилатларидан гапирганингни эшитдим: «Бу гул сувда ўсиб, сувда етишиб, яна сувда давоми…

Абдулҳамид Чўлпон. Дўхтур Муҳаммаддиёр (ҳикоя)

Туркистоннинг қоронғу бир гўшасида… номлик бир уездни шаҳарда Ҳожи Аҳмад исмли 60 яшар бир камбағалгина сартарош ҳожи бор эди. Анинг хотуни чахўтка (сил) касалига мубтало бўлуб, тўқуз ой қадар хасталик тўшагида ётгандан сўнгра вафот бўлғон эди. Ул хотундан Муҳаммадиёр исминда давоми…

Абдулла Қодирий. Меҳробдан чаён (роман)

Рўмоннинг мавзуъи тўғрисида Туркистон феодалларининг кейинги вакили бўлған Худоёрнинг ўз хоҳиши йўлида деҳқон оммаси ва майда ҳунарманд — косиб синфини қурбон қилиши, мамлакат хотин-қизларини истаганча тасарруф этиши, бунга қарши келгучилар тиласа ким бўлмасин, раҳмсиз жазо бериши рўмоннинг мавзуъидир. Худоёрнинг бу давоми…

Абдулла Қодирий. Ўткан кунлар (роман)

Ёзғучидан Модомики, биз янги даврга оёқ қўйдик, бас, биз ҳар бир йўсунда ҳам шу янги даврнинг янгиликлари кетидан эргашамиз ва шунга ўхшаш достончилиқ, рўмончилиқ ва ҳикоячилиқларда ҳам янгаришға, халқимизни шу замоннинг «Тоҳир-Зуҳра»лари, «Чор дарвеш»лари, «Фарҳод-Ширин» ва «Баҳромгўр»лари билан танишдиришка ўзимизда давоми…

Абдулла Қодирий. Жинлар базми (ҳикоя)

Отам бу ҳикоясини бошлаган вақтда менинг вужудимни қўрқув ўраб олар эди-да, ичимдан: «Мени ҳам шундай жинларга йўлиқтирма», деб тангрига ёлбориб қўяр эдим.Кеча холам бизнинг уйга меҳмон бўлиб келган эди. Кечаси ошдан кейин отам, ойим, холам учовлари чой ичишиб ўлтирар ва давоми…