Абдулла Қодирий. Жинлар базми (ҳикоя)

Отам бу ҳикоясини бошлаган вақтда менинг вужудимни қўрқув ўраб олар эди-да, ичимдан: «Мени ҳам шундай жинларга йўлиқтирма», деб тангрига ёлбориб қўяр эдим.Кеча холам бизнинг уйга меҳмон бўлиб келган эди. Кечаси ошдан кейин отам, ойим, холам учовлари чой ичишиб ўлтирар ва давоми…

Абдулла Қодирий. Улоқда (ҳикоя)

УЛОҚДА*I Кеча дадамдан сўраб қўйганим учун бугун акам ҳам «керак эмас, борма» деган жекиришини қилмади. Чойни наридан-бери ичиб, отхонага югурдим.Дадам билан ойим:— Оёғинг олти, қўлинг етти бўлиб қолдиёв! — деб кулишиб қолдилар.Қашлоғични олдим-да, қора қашққамни яланғочлаб уёқ-буёғини қашлаб чиқдим. Жонивор давоми…

Абдурауф Фитрат. Ҳиндистонда бир фаранги ила бухоролик мударриснинг мунозараси

ҲИНДИСТОНДА БИР ФАРАНГИ ИЛА БУХОРОЛИ МУДАРРИСНИНГ ЖАДИД МАКТАБЛАРИ ХУСУСИНДА ҚИЛҒАН МУНОЗАРАСИ МУҚАДДИМАБухоронинг нажиб миллати бўлған ватандошларим, бирмунча вақтдан бери жадид ва қадим ўртасида ихтилоф чиққани баъзи миллат хоинларининг хато ва фасодларидан бошқа нарса эмасдир. Муқаддас ватанимизни парчалаб, унинг аҳли жамоасини давоми…

Абдурауф Фитрат. Мухтасар Ислом тарихи

МУҚАДДИМА Тарих таърифи Тарих миллатларнинг ўтмишини, тараққиётини ҳамда таназзулининг сабабларини ўргатувчи фандир. Тарих тақсими Тарих икки қисмдан иборат: умумий тарих ва хусусий тарих. Барча миллат ва жамиятларнинг ахволини баён қиладшан соҳа умумий тарих, деб аталади. Хусусий тарих биргина миллат ва давоми…

Абдурауф Фитрат. Ҳинд сайёҳининг қиссаси

МУҚАДДИМА Бундан анча вақт олдин бухоролик бир киши билан учрашиб қолиб, бу шаҳарнинг қанақалигини сўраган эдим, у шунчалик мақтов сўзларини айтдики, ўша пайтдан бошлаб бу шаҳарни зиёрат қилишни кўнглимга тугиб қўйдим. Бу йил ниҳоят ниятимга етдим. Бухоро сафарига отландим. Шаҳарга давоми…

Абдурауф Фитрат. Юрт қайғуси (она билан ўғил)

—    Она! Нечунгина йиғлайсан? Бугун саодатга эришдик, яна қайғурасанми? Бугун ўз тилагингга етишдинг, кўз ёшларингни тўкадирсанми?Эмди қайғурмоқ чоғи битди, йиғламоқ палласи йўқ бўлди, роҳат кунларинг етишди, онам!

Абдурауф Фитрат. Мусулмон севгиси (ҳикоят)

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қилган ғазотларидан бири тугагач, бир мусулмон хотин тушиб қолган ярадорларни излаб топмоқчи бўлди: ўликлар орасига кирди. У ён-бу ённи излар чоғда “Оҳ… сув!..” деган бир товуш эшитди. Бир ярадор мусулмоннинг сувдонини кўрди.

Амир Темур

Темур, Темурбек [1336 йил 9-апрел Кеш (ҳозирги Шаҳрисабз) шаҳри яқинидаги Хожа илғор қишлоғи (ҳозирги Яккабоғ тумани) – 1405 йил 18-феврал Ўтрор шаҳри, Самарқандда дафн этилган] (1370-1405) Тўлиқ исми Амир Темур кўрагоний ибн Амир Тарағай ибн Амир Бурқул бўлган бу буюк давоми…

Халил Султон

(1384–1411) (1405-1409) Темурийлардан бўлган Мовароуннаҳр ҳукмдори. Амир Темурнинг набираси. Мироншоҳнинг ўғли. Сарой Мулкхоним (Бибихоним) тарбия қилган. 15 ёшли Халил Султон Соҳибқироннинг Ҳиндистонга қилган юришида (1399-1400) қатнашиб жасорат кўрсатган. Қуйи табақадан чиққан Шодимулкка уйланиши билан Амир Термурнинг ғазабига учраган, сўнг кечирилган. давоми…

Шоҳрух

Амирзода Шоҳрух, Мирзо Шоҳрух, Шоҳрух мирзо, Хоқони саъид, Абу Наср Шоҳрух Баҳодир султон (1377 йил 20-август, Самарқанд – 1447 йил 19-март, Рай) Амир Темурнинг 4-ўғли, Темурийлар ҳукмдори. Ёшлик йиллари Самарқандда ўтган, шу ерда дунёвий ва диний таълим олган. Амир Темур давоми…