Абдулла Қаҳҳор. Нурли чўққилар (ҳикоя)

Гоҳо ер меҳрини ўйларкан, Eсга тушар дорнинг сиёғи; Ажаб ҳикмат: одам ўларкан Узилганда… ердан оёғи.Абдулла Орипов Тўққизинчи синф аълочиларидан, темир-терсакни ҳаммадан кўп йиғиб, оти радиодан айтилган ва мактаб маъмуриятидан раҳматлар эшитган Зуҳрахон деган қиз йўқолиб қолди.Ўша касофат шанба куни мактабдан давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Маҳалла (ҳикоя)

Инсон билан тириқдир инсон, Муҳаббатдан ҳаётнинг боши. Одамзодга бахш этади жон, Одамларнинг меҳр қуёши.Эркин Воҳидов Роҳат буви каттакон қора печканинг эшигини очиб оёғини товлаётган эди, дераза остида кўзойнак тақиб неварасининг йиртилган китобини елимлаётган чоли уришиб берди:— Сени печкага ўргатиб бўлмади-бўлмади… давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Тўйда аза (ҳикоя)

Зўри беҳуда миён мешиканад Доцент Мухторхон Мансуров ниҳоятда истараси иссиқ, ниҳоятда дилкаш чол, шу қадар дилкашки, уни кўрган киши ҳар фаслнинг ўз ҳусн-латофати бор деган гапни йил фасллари тўғрисидагина эмас, умр фасллари тўғрисида ҳам айтса бўлар экан, деб қоларди. Унинг давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Минг бир жон (ҳикоя)

Мартнинг охирги кунлари. Кўк юзида сузиб юрган булут парчалари офтобни бир зумда юз кўйга соляпти. Офтоб ҳар сафар булут остига кириб чиққанида, баҳор келганидан бехабар ҳануз ғафлатда ётган ўт-ўланни, қурт-қумурсқани уйғотган, аввалгидан ҳам ёруғроқ, аввалгидан ҳам иссиқроқ шуъла сочаётгандай туюлади.Касалхонага давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Картина (ҳикоя)

Қиём пайтида «Пахтакор» колхозининг правлениеси олдига қўнғизнусха бир автомобил келиб тўхтади. Бу автомобил раёндан, шаҳардан тез-тез келиб турадиган автомобилларга сира ўхшамагани учун оқсоқ қоровул ундан кўзини олмай, қўлтиқтаёғини тўқиллатганича зинадан тушдию, унга яқин боришини ҳам, бормаслигини ҳам билмай анҳор кўпригидан давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Каравот (ҳикоя)

Ғанижоннинг хотини туғмай юриб-юриб бирданига қўчқордай ўғил туғиб берди.Ғанижон хотини ҳомиладор бўлганда ҳам, болани кўтариб юрганда ҳам, ой-куни яқинлашиб қолганда ҳам бунга қишлоқда ҳар куни, ҳар ерда бўлаётган ва бўладиган ҳодиса деб қараган эди. Бироқ боланинг ер юзига тушуви унинг давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Айб кимда? (ҳикоя)

Ҳамроев кечки овқатдан кейин бирпас чўзилмоқчи бўлган эди, тўғри келмади: нариги уй тўполон — болалар бир-би-рини ёстиқбилан уриб ўйнаётибди; соат саккиз яримда мажлисга бориш ҳам керак. Кеча Ҳамдам ота-оналар мажлиси бўлиши тўғрисида мактабидан қоғоз олиб келган.Ҳамроев ҳеч қачон мажлисга борган давоми…

Абдулла Қаҳҳор. Йиллар (ҳикоя)

Ўтди умрим, воҳ дариғ… Қадимги қўшиқ Ҳожимирсирож автобусда жой талашиб болалик бир хотин билан айтишиб қолди. Бир мактаб бола ҳам келаётган экан, шу орага тушди-ю, ёмон бўлди. Бу қоқвош «шу ишингиз нотўғри» дейиш билан-ку, Ҳожининг қорнига қозиқ қоққандек бўлган эди, давоми…

Искандар Ал-Ҳурий (Миср)

ЗАЙТУН ДАРАХТИ Зайтун дарахтидан мунис нима бор? Зайтун дарахтидан тўкис нима бор? Қара шохларига, мевасига боқ, Елларда шилдирар мингларча япроқ. О зайтун дарахти, сендан тушмаймиз: Ҳосилингни йиғиб кўнгил хушлаймиз. Зумрад меваларинг қуёшда пишар. Еб кўрсак, ҳовлимиз жаннатга ўхшар. Зайтунжон, сен давоми…