Саид Аҳмад. Тоғ афсонаси (ҳикоя)
Машина хўп яхши нарса-ю, унинг ҳам ўзига яраша нағмалари бор-да! Машина олган одамларнинг хотинлари ҳазил аралаш, бу машина эмас, кундошим, дейишар экан. Сабаби, эр ишдан келибоқ овқатга ҳам қарамай, машинасининг тагига кириб кетганича ярим кечада мойга қоришиб чиқар, азонлаб яна давоми…