Суннатулла Анорбоев. Яхшилик уруғи (ҳикоя)

Ерда қор йўқ — қора совуқ. Икки четда аржиной нондай қоп-қора шудгор. Асфальт йўл ҳў уфқдаги ўрмонга бориб тақалади. «Икарус» ер танобини тортиб сувдай боряпти. Аҳён-аҳён буғдой похол ғарамлари лип-лип ўтади.Яқинлашяпмиз — ўрмон тобора бўй чўзяпти, гўё биз томонга ёпирилиб давоми…

Мирмуҳсин. «Она қабрига гул» (ҳикоя)

…Дераза пардалари оша кенг, кўркам хонага ташлаб қўйилган қизил гиламлардаги офтоб аста-секин сурилиб, каравотдаги парёстиқчага етди. Юмшоқ тўшакка чўкиб, пишиллаб ухлаб ётган тўрт яшар Эркин ҳар гал мана шундай, офтоб юзларига тушмагунча уйғонмасди.Аммо бугун тонг отмасданоқ чўчиб уйғониб кетди. Ёнидаги давоми…

Асқад Мухтор. Чодирхаёл (ҳикоя)

Бу ерда ҳамиша шовуллаб тупроқ тўкилиб туради. Тепалик ўйилган жойда тикка девордан, белкурагу кетмондан, шўр босган елкалардан, чўкич зарбидан, кажава замбиллардан шитирлаб тўкиларди. Бу шовуллаш ўн беш-йигирма йил наридан келаётгандай, бўғиқ, доим бир маромда аллалаб эшитилади.Тепалик ўйилиб, қўрадай катта ковак давоми…

Асқад Мухтор. Фано ва бақо (ҳикоя)

«Бўлмаса васли манго, икки жаҳонни на қилай»(Машраб)«Ёзганларим бари — ҳаёт ва ўлим ҳақида»(Эдгар По)«Оллоҳнинг ваъдаси ҳақ. Дунёи-дун сизни ҳаргиз алдаб қўймасин»(Қуръони каримдан) Хотин киши билан иш битгандан кейин одам беҳафсала бўлиб қолади. Холхўжа буни илгаритдан биларди-ю, лекин бунақангиси бўлган эмас. давоми…

Асқад Мухтор. Инсонга қуллуқ қиладурмен (ҳикоя)

«Дилларни ёқ сўзинг билан, пайғамбар!»А. Пушкин Қуёш субҳ ёқасини чок этиб, кўк майдонида жилва кўргузгач, Соҳибқирон Қуръони каримни лавҳ устига қўйдилар. Кун саратон буржида эди, шиддати беадад. Ўрда саҳнида давлатпаноҳнинг оқ чодирлари шукуҳу асъаса ила чарақлаб кунга юз тутди.Шу маҳал давоми…

Асқад Мухтор. Жинни (ҳикоя)

Саидумарни олти-етти йилдан бери кўрганим йўқ эди. Кабобхонада бир ярим соатча ўтириб, мириқиб гаплашдик. Мактабдошлардан бири қизини узатнбди, бирининг ўғли аскардан қайтибди, фалончи бобо, жойи жаннатдан бўлгур, ўтган йили кузда том босиб қазо қилибди, фалончи келинойи бўлса икки боласининг устига… давоми…

Асқад Мухтор. Кўк тош (ҳикоя)

Мен тошман, кўк тош. Отим — Яшм. Ўн минг йиллардан бери кўрмаган томошам қолмади. Биров бошига кўтаради, биров сиртимга миниб ўтиради, биров тўрига қўяди, биров — гўрига. Юрмаган йўлим, кўрмаган элим йўқ. Бир Ер юзининг қайси бир нуқтасида ётсам, менга-ку давоми…

Асқад Мухтор. Қодирийни кўрганман-у (ҳикоя)

Мен Абдулла Қодирийни кўрганману кўрдим, деб айтолмайман. Бунга Ҳаким Назир айбдор.Марғилон бозорининг бешик растаси шинам чойхона бўлар эди. Домлам Обиджон ака билан битта нон, бир ҳовуч майиз олиб, энди чой чақирган эдик, домла:— Ана, у ёққа қара…—деб қолдилар шивирлаб,— Абдулла давоми…

Асқад Мухтор. Арвоҳ (ҳикоя)

Абдураҳмоннинг буваси бугун яна келди. Ўша-ўша оқ сурп яктак, шойи қийиқ, оппоқ соқоли ва ярашиқ сутдек салла…Аммо, Абдураҳмон «Келинг бува» дея олмади — бобонинг важоҳати хунук эди.– Сен нима учун мени мужмал ялтоқи қилиб қўйдинг, болам. Сендан умидим шулмиди! Мен давоми…

Асқад Мухтор. Тафт (ҳикоя)

Қобулда боғи Бобур деган қадамжо бор. Унинг баланд тўрида шоирнинг қабри сақланган. Оёқ томондаги қари тутни ўша вақтларда ўтқазилган, деб тушунтиришади. Қадамжони иккинчи бор зиёрат қилганим-да ёнимда менга боғлаб қўйилган соқчидан бўлак одам йўқ эди. Унинг оти Маъриф, камбағалгина аскар давоми…