Ўлмас Умарбеков. Ойнинг олтин ўроғи (ҳикоя)

«Самарқанд — Тошкент» автоэкспресси Янгийўлдан ўтганда тўхтаб қолди. Ҳайдовчилардан бири рулдаги шериги билан алланарсаларни гаплашиб, машинадан тушди. Йўловчиларнинг кўпчилиги олис йўл элитиб, автобуснинг бемаврид тўхтаганига эътибор ҳам беришмади, кўзларини юмганларича кресло ёстиқчасидан бошларини кўтаришмади. Фақат Санобар Камоловагина ўрнида бир қўзғалиб давоми…

Ўлмас Умарбеков. Қиёмат қарз (ҳикоя)

Сарсонбой ота район марказига келганда, қуёш ердан эндигина чўгири тилимидек кўтарилган эди. Ким билади, ҳали эрта бўлгани учунми ё совуқ тушиб, бозор-ўчар қиладиганлар камайиб қолганиданми — одам сийрак, бозор кунлари бўладиган ғала-ғовур, тўполон йўқ. Чол ичида хурсанд бўлиб қўйди: «Ҳа, давоми…

Ўлмас Умарбеков. Сўнгги сафар (ҳикоя)

Истеъфодаги майор Низомиддин ака Назаров хотини қабрини зиёрат қилиб қайтаётган эди, бирдан юрагига санчиқ турди, нафас олиши оғирлашди, узун гўштдор қулоқларига тиралиб турган антиқа телпаги остидан муздек тер худди мингоёкдек иккала чаккасидан ўрмалаб туша бошлади. Юрак санчиғидан кўра Низомиддин акани давоми…

Ўлмас Умарбеков. Маруся холанинг милтиғи (ҳикоя)

Сулаймон ота қамалиб қолди. Умрида қамоқнинг кўчасидан ўтмаган одам, қариганида уч йилга кесилиб, ўғри, киссавурларнинг орасида юрибди. Албатта, ошна-оғайни, қариндош-уруғ уни ёлғизлатиб қўйгани йўқ. Икки марта колхоз раисининг ўзи келиб кетди. Кампири катагига киролмаган товуқдек, ҳар куни лагерь атрофида. «Передача»ларни давоми…

Ўлмас Умарбеков. Номус (ҳикоя)

Зумрад тунги сменадан қайтганига қарамай, эрта турди ва беихтиёр ёнига қаради. Муниранинг ўрни бўш эди. Ҳозиргина турган бўлса керак, ёстиқ, чойшаби ғижим.У халатни кийиб, узун, елкалари билан битта бўлиб турган қўнғир сочларини ўрганича, ҳовлига тушди. Сўри тагида юзига кўрпа тортиб давоми…

Ўлмас Умарбеков. Тун (ҳикоя)

У энди шошилмасди. Отишмалар анча орқада қолиб кетган ўрмонга эса у орзиқиб кутган қоронғилик чўккан эди. Шундай бўлса ҳам узоқ югуришдан ва ҳалигача бутун вужудини исканжага олган қўрқувдан юраги дукиллаб урар, чарчаган тиззалари ҳар қадам босганида букилиб кетай, букилиб кетай давоми…

Ўлмас Умарбеков. Вела (ҳикоя)

Велинград — Родопи этагидаги яссиликка жойлашган кичкина шаҳар. Ўтган йили Болгарияга борганимда шу шаҳарда ҳам бўлдим. Уни, албатта, қанчадан-қанча тарихий воқеаларнинг гувоҳи бўлган Улуғ Тирново ёки Плевень билан солиштириб бўлмайди. Унда на ярим белигача ерга кўмилиб ётган христиан черковлари бор, давоми…

Ўлмас Умарбеков. Гул сотувчи қиз (ҳикоя)

Мен тез-тез Тошкентга келиб тураман. Ҳар келганимда у менга ўзгача, янги бир шаҳардай туюлади. Ҳар келганимда ҳали мен билмаган, ёки била олмаган гўзаллигини кўз-кўз қилади, сахий бағрини кенг очиб, олис йўлдан келган фарзандини қучоғига олаётган отадай, мени меҳр ва табассум давоми…

Ўлмас Умарбеков. Кўприк (ҳикоя)

Қишлоққа ҳали олис эди. Улар анча юриб қўйишганига қарамай, унинг қораси кўринмасди. Атроф бийдек дала. Одам зоти йўқ. Илиқ баҳор нафаси уфуриб турган бўлса ҳам, на ерда бирор жонивор кўринади, на осмонда. Бутун борлиқ ҳамон қиш уйқусида. Фақат у ер-бу давоми…

Ўлмас Умарбеков. Чўпон Васил ва унинг фарзандлари (ҳикоя)

1Мен ҳам битта қўшиқ айтай, қулоқ солинг, гайдуклар! Аммо кўз ёш тўкманг сира, кўз ёш сизга ярашмас. Оёқ ости бўлган юртим шер гербини таққанда — майли, йиғланг, кўз ёшингиз Искрдай дарё бўлсин. 2Червенбрегда чўпон Василь яшар эди бир замон. Кулбаси давоми…