Ўлмас Умарбеков. Ойнинг олтин ўроғи (ҳикоя)
«Самарқанд — Тошкент» автоэкспресси Янгийўлдан ўтганда тўхтаб қолди. Ҳайдовчилардан бири рулдаги шериги билан алланарсаларни гаплашиб, машинадан тушди. Йўловчиларнинг кўпчилиги олис йўл элитиб, автобуснинг бемаврид тўхтаганига эътибор ҳам беришмади, кўзларини юмганларича кресло ёстиқчасидан бошларини кўтаришмади. Фақат Санобар Камоловагина ўрнида бир қўзғалиб давоми…