Эркин Аъзам. Аралашқўрғон (ҳикоя)
Мусофирнинг ўртанча қизини Каттаконнинг кучуги қопгани хабари келганда биз қўрғон оғзидаги қўлбола чойхонамизда қартабозлик билан машғул эдик.Ие, қачон? Қандай қилиб? Ўсал эмасмикан? Ҳамма таажжубда: жониворнинг жағи бир зум тинмаган эди-ку, акиллай туриб ҳам қопар эканми?Ҳамма бирдан ғазабга минди.