Нусрат Раҳмат. «Хонаи ғарибон» (ҳикоя)
– Дарё ёқалаб юрамиз,- деди хўжайин. Айиқ одатдагидек, индамади. Сукут эса аломати ризо эди. Машиналар оқими бир зум тин олмайдиган шоҳкўча ёқалаб юраётган йўлларини ўзгартиришди: дарё соҳилига ўтиб олиб, юқорига ўрлашди. Бу – ноўнғай, машаққатли эди: қаршидан бот-бот ботқоқликлар, тўқайлар давоми…