Нурулло Остон. Яланғоч одам (ҳажвия)
Ахборот асри деб ном олаётган ҳозирги даврда илгари бизнинг тасаввуримизда уят деб ҳисобланиб келинган кўп нарсалар одатий ҳолга айланиб қолди. Тиливизирга қарасанг, кўкраги лорсиллаган хонимчалар учраган хуштори билан ўпишиб кетаверади, ФМ тўлқинлари “Лабингдан ўпай, қурбонинг бўлай”лардан бўшамайди, Интернетни очсанг, порносексларни давоми…