Қанча умр кўриш дунёқарашга боғлиқ(ми)?
Халқимиз орасида «Соғ танда — соғлом ақл» деган сўз юради. Яқинда англиялик мутахассислар худди шу ҳикматни исботлашга уриниб кўришди. Фақат сал бошқачароқ йўл билан. «Инсонлар саломатлигининг даражаси уларнинг қайси ижтимоий гуруҳга мансублиги ва моддий аҳволига қараб фарқланади», — дейишади кўпчилик.