Суюн Қораев. Тили бой халқмиз (2006)

Истиқлол даврида ўзбек тили давлат тили вазифасини адо эта олишини амалда исботлади, шу йиллар ичида тилимиз янада ривожланди, янги иборалар, терминлар билан бойиди. Тил доимо тараққий этиб, бойиб бормоғи учун тил сиёсати замонавий ижтимоий-иқтисодий тараққиётни, интеграция жараёнларини ҳисобга олган ҳолда давоми…

Умарали Норматов. Мафтункор ишқ муждалари (2006)

«Дунёнинг сири», «Ғуломгардиш», «Қоғоз гуллар», «Саодат соҳили», «Ёзнинг ёлғиз ёдгори», «Кўнгил озодадур» каби ҳикоя, қиссалари; «Андиша», «Шоирона, дарвешона бир маъно», «Бобурнинг тушлари» сингари бадиалари ўтган аср охирги чораги миллий адабиётимиз тараққиётида муносиб ўрин эгаллайди. Бу асарлар шахс жумбоғи, инсон руҳиятидаги давоми…

Низомиддин Маҳмудов. Тил даҳоси (2006)

Мутахассисларнинг тахминий ҳисоб-китобларига кўра, бугунги кунда курраи заминда уч мингдан ортиқ тил бор. Табиийки, бу тилларнинг ҳар бири муайян бир қавм учун эъзозли она тилидир. Демак, уларнинг ҳар бири ўзининг собит соҳиби, пойдор посбонига эга. Зотан, ўзини, ўзлигини қўришни уддалай давоми…

Наим Каримов. Ҳабибийнинг ҳабиби ёки унутилган адиб (2006)

Абдулаҳад Азизов 1900 йилнинг қиш чилласида Андижон вилоятининг Пахтаобод туманидаги Хайробод қишлоғида дунёга келган. 1908 — 1912 йиллари эски мактабда хат-савод чиқаргандан сўнг дастлаб Андижон мадрасасида, сўнгра Хўжанд, Қўқон ва Бухоро мадрасаларида таҳсил кўрган. Абдулаҳад форс ва араб тилларини мукаммал давоми…

Абдулла Аҳмад. Мажлис тугади (ҳажвия)

Жамоада йиғилиш борарди. Аввал бошлиқ, кейин ўринбосарлар, сўнг бош ҳисобчи ва ҳоказо-ҳоказолар куйиб-пишиб сўзлашди. Нима ҳақда денг? Пул топиш керак. Даромаднинг чўғи паст. Униси ундоқ деса, буниси бундоқ деди. Аммо ҳеч биридан жўяли гап чиқмади. Орага оғир сукунат чўкди. Ҳамма давоми…

Юсуф Рўзиев. Пойканднинг алп полвони (ҳикоя)

Тонг ёришмоқда. Жомеъ масжидлари ва Минораи Калондан таралаётган азон овозлари бутун шаҳарга эшитилмоқда эди. Жомеъ масжидларида оламлар Раббийси ва унинг Расули — Муҳаммадга, ўз валенеъматлари — подшоҳ олий ҳазратлари номига дуолар ўқиб, ёришаётган мунаввар тонг ҳақига шукрона билдираётган мўминлар юзлаб, давоми…

Сафар Кокилов. Сўнгги ёзув (ҳикоя)

Уни бизнинг бўлимимизга реанимация бўлимидан ўтказишди. Авваллари таниш эмас эдик. Кўринишидан жуда билимдон кўринарди. Ўрта бўйли, қотмадан келган, юзлари оппоқ, чиройли бу йигит уст-бошига эътибор билан қарарди. Халати ғижим бўлмаслиги учун ўтираётганда орқасини белига қайириб ўтирарди. Иккаламизнинг навбатчилик кунларимиз кўпинча давоми…

Мамлакат Нормуродова. Ёстиқ остидаги пул (ҳикоя)

Нураган девори қабристон билан туташ ҳовлининг паст-баланд қилиб қурилган икки хонаси бор. Уларнинг бирида мункиллаб қолган кампир тасбеҳ ўгирарди. Қақшаган лаблари Қуръон оятларини пичирлар, хаёли ҳозиргина неваралари еб қўйган ёғли патирда эди. Кечқурун ейман деб кўздан панароққа яширганди. Бир зумда давоми…

Омон Мухтор. Мезон (ҳикоя)

Бу аслида, устозларимиздан бири узуқ-юлуқ тарзда айтиб берган воқеа. Мен айрим кузатувларимни қўшиб, уни тартибга келтирганча, эътиборингизга ҳавола қиляпман. * * * — Сиз билан суҳбатлашмоқчи эдик.— Ҳозир вақтим йўқ, — дедим.Усти ёпиқ, қишки гулхонада айланиб юрган эдим. Гулхона тўрига давоми…

Гулчеҳра Жамилова. Бегона одам (ҳикоя)

— Хайр, дадажон, кечқурун яна ўзингиз келинг. Кутиб ўтираман!Папкасини елкасига осиб мактабга кетаётган Ҳамида товуш келган томонга ўгирилди. Сал наридаги боғча дарвозаси ёнида бир қизалоқ дадасининг бўйнидан қаттиқ қучиб олган, дадаси эса: ”Хўп, қизим, сени олиб кетгани албатта ўзим келаман”, давоми…