Картар Сингх Дуггал. Ой ва қудуқ (ҳикоя)

Малан билан Миннини кўрган киши уларни ҳеч она-бола демайди, опа-сингил дейишади. Миннининг бўйи онасидан бироз баландроқ, холос. – Малан, қизинг жудаям соҳибжамол-а! – дейишарди қўни-қўшнилар. Минни шундай ажойиб қиз эдики, уни кўрсангиз худди гавҳар дейсиз! Латофатли ҳамда иффатли қиз! Малан давоми…

Линда Нохлин. Нега аёллардан буюк рассомлар чиқмаган?

Санъатшунослик соҳасида оқ танли ғарб кишисининг нуқтаи назари онгсиз равишда “санъатшуноснинг нуқтаи назари” деб қабул қилинадики, бундай қараш у қадар тўғри маънога эга эмас: фақат ахлоқий ва этник сабаблар ўз моҳияти ила элитага хос бўлгани туфайлигина эмас, балки соф маънавий давоми…

Омина Тожибоева. Баҳолашдаги ошкоралик (1992)

Маълумки, 1984-1985 йилларга қадар жумҳуриятимиз педагоглари ҳам турғунлик йилларини бошдан кечирдилар. Педагог аҳлининг қадр-қиммати тушиб, фаолиятларида кўп ўринларда қотиб қолган услубга амал қилишга мажбур бўлдилар. Баъзан уни ҳатто педагог дейишга ҳам тил бормасди. Сабаби, юқори раҳбарлардан тортиб, то бригада, ҳатто давоми…

Ҳофиз Хоразмий ижодининг Туркияда ўрганилиши

Алишер Навоийга қадар ўзбек тилида ижод қилган шоирлар орасида XIV аср охири, XV асрнинг биринчи ярмида яшаган Ҳофиз  Хоразмий ўзининг сермаҳсул ва салмоқли адабий мероси билан ажралиб туради. У ўзбек мумтоз адабиёти тарихида маълум бўлган жанрлардан  тўққизтасида баракали ижод қилган. давоми…

Гюстав Флобер ҳикматларидан

* * * Ёзувчининг бутун истеъдоди охир-оқибат сўз танлаши билан ўлчанади. * * * Драматик санъат мусиқага ўтган геомет­риядир. * * * Аёллар эркакларни буюк ишларга илҳомлантирадилар, бироқ уларни амалга оширгани вақт қолдирмайдилар. * * * Китоб – тирик жон. давоми…

Хонлар Ҳамид (1954)

Хонлар Ҳамид (Xanlar Həmid) 1954 йил Озарбайжоннинг Лерик районининг Чайруд қишлоғида туғилган. Педагогика олийгоҳини тугатиб, мактабда филолог, мактаб директори, давлат хизматчиси бўлиб ишлаган. Биринчи китоби 1990 йил чоп этилган. Қатор китоблари чоп этилан. “Авесто” китобини озар тилига ўгирган. ҒАЗАЛ Гулим, давоми…

Бахтиёр Назаров, Азим Ҳожиев. Шароит талаби (1989)

Тил ҳақида мулоҳазалар Улуғ Октябрь инқилобидан сўнг мамлакатимизда миллат ва миллий тил масаласида ленинча сиёсатнинг тантанаси туфайли жуда қисқа вақт ичида катта ютуқларга эришилди. Жумладан, бу давр мобайнида ўзбек миллий адабий тили шаклланди, ривожланди, вазифа доираси кенгайди, Октябрь инқилобигача адабий давоми…

Туркия элчиси: Таълим – Ўзбекистон билан ҳамкорлигимизнинг энг муҳим йўналишларидан бири

Туркия Ўзбекистон билан маданият-гуманитар жабҳа, хусусан, таълим соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратади. Бу ҳақда қардош ўлканинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар 2 июль куни Тошкентда ўзбекистонлик оммавий ахборот воситалари вакиллари билан норасмий форматда ташкил этилган учрашувда маълум қилди. давоми…

Раул Мирҳайдаров. Чиғатой, 2-тупик (ҳикоя)

Бузаверадилар, қураверадилар… Бузаверадилар, қураверадилар… Одамлар эскисини бузиб, янгисини қуришдан чарчамас, бу баъзан тўхтамайдиган ишдек туюларди. Шаҳардаги кўҳна – минг йилги илон изи кўчалар. Эгри-бугри, тупроғи кўпчиб ётган энсиз ва боши берк муюлишлар бирин-сирин йўқолиб борарди: худди шунингдек, баланд пахсали ички-ташқи давоми…

Тўлқин Ҳайит. Шахс (ҳикоя)

Қиш куни бир тутам, кўзлаган ишни битираман, дегунча қош қораяди. Ташқари совуқ эди, оқшомги изғирин одамни жунжиктириб юборарди. Марказдан келган оддий амалдор Ҳаким Тўхтаев иссиқ хонадан ташқари чиқиши билан юзига урилган совуқдан эти увишиб, аъзои бадани дир-дир титради. Ғудраниб тамшанганча давоми…