Юсуф Синон Шайхий (1371-1422/23)

Турк адабиёти тарихида шайх аш-шуаро, яъни шоирларнинг шайхи номи билан улуғланган Юсуф Синон Гармиёний – Шайхий (Yusuf Sinan Şeyhi) Гармиён (Кутахя) бейлигида 1371 йил дунёга келди. Шайхий хақида адабий манбаларда бизгача анча-мунча маълумотлар етиб келган. У ўз юртида бошланғич маълумот давоми…

Юсуф Набий (1640-1712)

ХVII асрнинг иккинчи ярми ХVIII аср бошларида яшаб ўтган энг шуҳратли турк шоирларидан бири Юсуф Набийдир (Yusuf Nâbi). Урфада туғилган шоирнинг отаси Хожи Ғаффолзода исмли киши бўлиб, оилада илмга, адабиёт ва санъатга қизиқиш кучли эди. Бўлажак шоирнинг болалиги илм ҳавосига давоми…

Юнус Эмро (1240-1320)

Юнус Эмро (Yunus Emre) 13 асрда яшаган турк шоири. Унинг ҳаёти ҳақида маълумотлар жуда кам бўлса-да, шеърлари бутун турк диёрларида жуда машҳур, орадан ўтган салкам еттиюз йил мобайнида шарқ халқларининг энг суюкли шоирларидан бирига айланди. Баъзи манбалардан ва шеърларидан унинг давоми…

Умар Нафий (1582-1636)

Асли исми Умар бўлган ХVII асрнинг машҳур шоири Нафий (Ömer Nef’î) Арзирумга яқин бўлган Ҳасанқалъа деган жойда туғилган. Нафий тахаллусини унга дўсти, даврининг таниқли тарихчиси Али Ғолиб ўғли берган. Ижодининг илк даврида шоир Заррий тахаллуси билан шеърлар ёзган. Нафийнинг отаси давоми…

Султон Валад (1226-1312)

Караманда туғилган Султон Валад (Muhammed Sultan Bahaeddin Veled) Мавлоно Жалолиддин Румийнинг тўнғич ўғлидир. У бир умр отасининг тарбиясини олган, мавлавийлар муҳитида тарбияланиб вояга етган зот. Коня ва Шомдаги энг машҳур мадрасаларда таҳсил олиб, илоҳий билимларни чуқур эгаллади. Отаси Ж. Румий давоми…

Шайх Ғолиб (1757-1799)

XVIII аср турк адабиётининг йирик намояндаларидан бўлган Меҳмед Асад Ғолиб – Шайх Ғолиб (Şeyh Galip) Истамбулда, Еникапи Мавлавийхонасига яқин уйда туғилди. Унинг отаси Мустафо Рашид девонда котиб бўлиб, даврининг таниқли мавлавийларидан эди. Бўлажак шоир илк сабоқни отасидан олади. Кейинчалик араб давоми…

Сезаи Каракоч (1933)

Шоир ва ёзувчи Сезаи Каракоч (Sezai Karakoç) 1933 йил, 22 январда Эрганида (Диёрбакир вилояти) туғилган. Тўлиқ исм-шарифи Аҳмад Сезаи Каракоч. Бошланғич таълимни Эрганида, ўрта маълумотни Мараш ўрта мактаби ва Ғозиантеп лицейида олган. Анқара университети Сиёсий Билимлар факултетини тугатган (1954). Сўнг давоми…

Қул Маҳмат (ХVI аср)

Қул Маҳмат (Kul Mehmet) ХVI асрда яшаб, ижод қилган турк халқ шоири бўлиб, у Усмонлилар давлатининг амалдорларидан бўлган Увайс Пошшонинг ўғлидир. Унинг асл исми Маҳмат Пошшодир. КИЙМА, ЖОНИМ, КИЙМА СEН ШУ ҚАРОНИ… Сан-да маним каби ғамлар чекарсан? Кийма, жоним, кийма давоми…

Қорачаўғлон (1606-1679)

Қорачаўғлон (Karacaoğlan) ўзини туркман деб атайдиган эллар яшайдиган Жанубий Анадолуда дунёга келган (1606 йилда), яшаб , ижод қилган ва ўша ўлкада оламдан ўтган (1679 ёки 1689 йилда деб кўрсатадилар) турк халқининг суюкли шоиридир.Бу ҳақда шоирнинг ўзи шундай сатрлар айтган экан: давоми…

Пир Султон Абдал (1510-1589)

Пир Султон Абдал (Pir Sultan Abdal) халқ хотирасида ҳақсизликка қарши курашган ва шу кураш йўлида дорга осилган жасур шоир сифатида муҳрланиб қолган. У 1510/14 – 1589/90 йиллар орасида яшаган деб тахмин қилинади. Шоирнинг асл исми Ҳайдар бўлиб, у Сиваш мулкига давоми…