Ричард Деминг. Каккули соат (ҳикоя)

Дастлабки телефон қўнғироғи феврал ойининг душанба куни кеч соат ўн бирларда бўлди.-Телефон рақамингизни газетадан билдим,-деди ёқимли, сал хирқироқ овозда аёл киши.Газетадаги эълонда «Ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганлар учун ишонч телефони. Йигирма тўрт соат давомида узлуксиз ишлайди, қўнғироқ қилувчининг кимлиги сир давоми…

Ричард Деминг. Тажрибали аёл (ҳикоя)

Лидия Хартман куни билан кутган телефон қўнғироғи у иш вақтини тугатиб энди уйига қайтаётган маҳалда бўлди. У остонада тураркан, бошлиғи гўшакни олганини кўрди:-Суғурта идораси, Тримейн эшитади. Сўнгра бошлиқ Лидияга қараб бош силкиди. У югуриб келиб гўшакни қўлига олди ва шоша-пиша давоми…

Ричард Деминг. «Доҳиёна» режалаштирилган ўғирлик (ҳикоя)

Имоним комилки, аввалига учовимиздан бирортамизнинг ҳам миямизда банкни талаш фикри йўқ эди. Ҳаммаси Чарлз Эшлининг зукколигидан бошланди. Мен билан Мел Харрисон эса даҳо қандай қилиб мураккаб муаммоларни еча олишини кўришга қизиққанимиз туфайли бу ишга аралашиб қолдик.Ҳаммаси Мел иккимиз Чарлзнинг уйида давоми…

Богумил Грабал. Беатриче (ҳикоя)

Қарағайзорда жойлашган “Агнетснинг гўшт савдоси” аталмиш уч қанотли вилла ёзги қароргоҳ ҳисобланар, унинг алоҳида қўриқхонасида буғу, тоғ кийиклари ва қирғовуллар боқилар, уларни шундоққина вилла ётоқхонаси деразасидан туриб отиб олиш мумкин эди. Башарти вилла хўжайини пан Агнетснинг кўнгилхушлик қилгиси келиб қолса, давоми…

Хулио Кортасар. Михлаб ташланган эшик (ҳикоя)

«Сервантес» отели унга кўпларга маъқул келмайдиган жиҳатлари – нимқоронғилиги, жимжитлиги ва хилватлиги билан ёқиб тушди. Кемада тасодифан йўлиққан бир йўловчи унга ушбу отелни мақтаган ҳамда мусофирхона марказда жойлашганлигини айтган эди; шундай қилиб, Петроне Монтевидеога келиб қолди, тўғри иккинчи қават холлига давоми…

Брайан Лоуренс. Тонгги қўнғироқ (ҳикоя)

-Дунёда ҳаётингга собиқ севгилингнинг қайтишидан ёмонроқ нарса йўқ, айниқса у ақлдан озган бўлса,-дедим тарам-тарам из бўлиб ёрилиб кетган тсемент шифтга кўзимни қадаганча. Мен Миссури штатининг энг «намунали» Потоси турмасидаги камералардан бирида ётардим. Кейин ёнбошимга ўгирилдим ва камерадошимга қарадим.-Анчадан бери шу давоми…