Қутбиддин Муҳитдинов (1906.19.11 — Самарқанд вилояти Ургут тумани — 1983.17.12) — матншунос, манбашунос, луғатшунос олим. Филология фанлари номзоди (1972).
1956—61 йилларда Тожикистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида, 1961—1982 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт ҳамда Шарқшунослик институтларида катта илмий ходим бўлиб ишлаган.
Қутб, С. Саройи, Хўжандий асарларининг замонавий имлода нашр этилишига, Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғатини тузиш, изоҳлаш ва ундаги арабча, форсча сўзларни, мураккаб байтларни шарҳлашга катта ҳисса қўшган. Маҳдийхоннинг туркийча-форсча «Санглоҳ» луғати устида иш олиб борган.