Аҳмадали Асқаров (1935.25.9, Наманган вилояти, Учтепа қишлоғи) —археолог-тарихчи олим. Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (1987), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1995), тарих фанлари доктори (1978), профессор (1990).
Тошкент давлат педагогика институтини тугатган (1957), Ўзбекистон Фанлар академияси Археология институти директори (1970— 80; 1983-87), Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институтининг директори (1991— 95), Академиянинг тарих, тилшунослик ва адабиётшунослик бўлимининг академиги-котиби (1987-92), раиси (1994-98) бўлиб ишлаган.
Асосий илмий ишлари Ўрта Осиёда сақланиб қолган моддий-маданият ёдгорликларини очиш ва уларда археологик тадқиқотлар ўтказиш йўли билан Ўзбекистон тарихини ўрганишга бағишланган.
Ўзбекистон Республикаси халқ депутати (1990—95). Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1985).